26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон-Хитой: дўстлик, тенглик, ҳурмат руҳида дўстлик, тенглик, ҳурмат руҳида

Нурсултан Назарбаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Бейжин шаҳридаги Расмий учрашувдан сўнг, икки эл раҳбарлари кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Қозоғистон Президенти Хитой томонига давлат ташрифи билан келишга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдириб, анъанавий илиқ қабул ва меҳмондўстлик намоён қилинганини таъкидлади.

– Мен, авваламбор, Сизни олий давлат лавозимига қайта сайланишингиз ҳамда Хитой Комфирқасининг XIX съездини муваффақиятли ўтказганингиз билан табриклайман. Бу хитойча ўзига хос ўзгачалиги бор социализм қуриш йўлидаги дунё аҳамиятига эга воқеа бўлди, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев “Хитой орзусини” амалга оширишда давлатчилик асоси ҳисобланадиган Хитой Компартияси ролининг ортганига тўхталди.

Қозоғистон Президенти 2012 йилдан буён олий даражада 18 учрашув ўтганини айтиб, Қозоғистон-Хитой муносабатларининг жадал ривожланаётганига эътибор қаратди.

– Шу давр мобайнида биз умумий қиймати 67 миллиард доллар миқдоридаги икки томонлама 127та ҳужжатни имзоладик. Алоқаларни давом эттиришимиз лозим. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 11 миллиард долларга яқинлади. Бу ердаги ўсиш суръати 30 фоиздан зиёд. Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун бизнинг бунданда кучли салоҳиятимиз бор, – деди Нурсултан Назарбаев.

Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раисининг дўстлик, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро тотувлик ва давлат мустақиллигига эҳтиром руҳида аҳил қўшничилик алоқаларни изчиллик билан ривожлантиришдаги шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Учрашув сўнггида Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикаси Раисини Қозоғистонга расмий сафарга чорлади.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2018-06-11, 11:01 670
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.