26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дунё эътибори жаҳон чемпионатида!

Мана футбол мухлислари орзиқиб кутган жаҳон чемпионатига ҳам саноқли кунлар қолди. 4 йилликнинг нуфузли мусобақаси бу йил Россиянинг 9 та шаҳрида бўлиб ўтади. Улар – Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Волгоград, Сочи, Екатеринбург шаҳарларидир.

Ушбу чемпионатда ўз минтақаларида маҳоратда тенгсиз деб топилган дунёнинг энг кучли 32та жамоаси ўзаро беллашади. 

Жаҳон чемпионатлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, илк бор 1930 йили Уругвай мамлакатида ўтган ва якунда чемпионат мезбонлари чемпионликни қўлга киритганди. Бундан аввал ўтказилган жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасининг қўли баланд келганди. Бразилияда ўтган жаҳон чемпионати майдон эгаларининг ёдида узоқ вақт қолса ажабмас, сабаби, ярим финалдаги Бразилия – Германия учрашуви майдон эгаларининг йирик (1-7) ҳисобидаги мағлубияти билан тугаганди. 

Таъкидлаш жоизки, ўша учрашувда Мирослов Клозе тўп уриб, жаҳон чемпионатларида энг кўп тўп урган бразилиялик Роналдонинг рекордини янгилаганди. Роналдонинг ҳисобида эса 15та гол бор эди.

Жаҳон чемпионатини кўп бора қўлга киритган жамоа бу – Бразилия. Уларнинг ҳисобида 5 та кубок. Кейинги ўринда эса 4 марта чемпионликни қўлга киритган Германия терма жамоаси. 

Россияда ўтадиган мундиалда ҳам Бразилия чемпионликка асосий даъвогарлардан саналмоқда.

 

Жаҳон чемпионатида қатнаша олмайдиган таниқли футболчилар рўйхати

Жаҳон чемпионати уларсиз қизиқ ўтармикан?

Англия дарвозабони Жо Харт. 

Ҳимоячилар – Давид Луиз (Бразилия), Беллерин, М. Алонсо, Сандро (Испания), Лапорт (Франция).

Ярим ҳимоячилар – Марио Гётзе (Германия), Андре Шюрле (Германия), Дмитри Пайет (Франция), Сеск Фабрегас (Испания), Раджа Наинголан (Бельгия), Жек Уилшер (Франция), Рабио (Франция),

Ҳужумчилар – Сане (Германия), Марсиял (Франция), Лаказет (Франция), Карим Бензема (Франция), Мауро Икарди (Аргентина), Алваро Мората (Испания), Кинсли Коман (Германия). 

 

Эслатиб ўтамиз, 21-маротаба ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг очилиш маросими 14 июнь куни Москванинг “Лужники” стадионида Россия ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасида ўтади. 

 

Тўртинчи маротаба жаҳон чемпионатида қатнашаётган футболчилар

Лионел Месси (Аргентина), Криштиано Роналдо (Португалия), Серхио Рамос (Испания), Тим Кехилл (Австралия), Гилерме Очоа (Мексика), Валон Бехрами (Швейцария), Хавер Маскерано (Аргентина), Андрес Иньеста (Испания), Андрес Гуардадо (Мексика).

, 2018-06-12, 11:46 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.