26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги марказ – халқ хизматида

Шимкент шаҳрида Астананинг 20 йиллиги муносабати билан янги усулдаги иш билан таъминлаш маркази очилди. Шаҳар фуқаролари учун фойдаланишга топширилган марказ Давлат раҳбарининг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида тарақ­­қиётнинг янги имкониятлари” Мактуби доирасида амалга оширилди.

Бу ерда “Бандлик ҳамда ижтимоий хизмат турлари бир дарча қоидаси” асосида хизмат кўрсатиши учун бир неча муассаса бир жойга жамлаш­тирилган.

Чунончи, аҳолини иш билан таъминлаш маркази, Шимкент шаҳ­рининг бандлик ҳамда ижтимоий дас­турлар бўлими ва тадбиркорлик бўлими, шунингдек, фуқароларга мўлжалланган ҳукумат Давлат кор­порацияси вилоят филиали фаолият юритмоқда.

Марказ фаолияти билан танишган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев фуқароларга рақамли услубда кўрса­тилаётган хизмат турларидан кўнгли тўлганини айтди. Шаҳарликлар билан суҳбатлашиб,  таклифларини эшитган минтақа раҳбари ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириб, аҳолига қулай хизмат кўрсатиш вазифасини юклади.

Ушбу марказнинг ўзгачалиги, “На­тижали иш билан таъминлаш ҳам­да оммавий тадбиркорликни ривож­лантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури” доирасида Шимкент шаҳрида ишсиз ва кам таъминланган оилалар, жазосини ўтаб чиққан одамлар ва меҳнатга лаёқатсиз, имконияти чекланган шахсларни доимий иш билан таъмин­лаш мақсадида ижтимоий қўлловга мўлжалланган.

Аҳолини иш билан таъминлаш маркази тўлиқ рақамлаштирилган тартибда ишлайди. Масалан, элек­трон маълумотнома, Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ҳудуди, Call center ҳам­да рақамли кабинет хизматлари мавжуд.

Ҳозирги кунда 2018 йилнинг йиллик режасига кўра, шаҳар аҳолисининг 3000дан зиёд фуқароси доимий иш билан таъминланса, 1154 ёш биритувчи ёшлар амалиётига йўл­ланма олган. Жамоат иши билан 900га яқин фуқаро таъминланган.

М. УСМОНОВА, 2018-06-12, 12:13 808
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.