26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Ордабасы” – ғолиб

Футболдан Қозоғистон премьер-лигасининг 13-турида “Ордабасы” “Ақтөбе” жамоасини қабул қилди. Ўз майдонида деб айтмаслигимизнинг сабаби бор. Қозоғистон футбол федерацияси Шимкентдаги Қажимуқан Мунайтпасов номидаги марказий стадионда тунги чироқлар йўқлиги туфайли бу ерда ўйин ўтказишга чек қўйган. Федерация раҳбарининг талаби ўринли. Бир неча йиллардан бери ҳал этилмаётган “прожекторлар” масаласи қачон ечимини топиши даргумон. Қисқаси, стадион УЕФА талабларига мос таъмирланади, деган ваъда бор.

Шундай қилиб, Тассайдаги “На­мыс” стадионида ўтган учрашувда шим­кентликлар жуда чиройли  ўйин­нинг гувоҳи бўлишди.  31-дақиқада Тунғишбаев жарима майдони таш­қарисидан зарб билан тепган тўп дарвоза тўрига тушди. Бундан руҳ­ланган Петрушиннинг шогирдлари 39-дақиқада ҳисобни оширди. Она заминдан руҳланган Нўсербаев жорий йил чемпионатининг бешинчи голини урди.

Иккинчи таймда иккала жамоа сафидаги ўйинчилар ҳам қизил кар­точ­ка олди. “Ордабасы” бир неча имкониятни қўлдан бой берса, қўшимча вақтда ақтўбеликлар 1 тўп билан жавоб қайтаришди. Хуллас, 2:1 ҳисобида ғалабага эришган “Ордабасы” тарихнинг янги саҳифасини очди. Сабаби, икки мингинчи йиллардан буён “Ордабасы” “Ақтөбе”ни бир йилда икки марта ютмаганди.

Турнирдан сўнг жамоамиз 26 очко билан жадвалнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Сўнгги учрашувнинг бештасида ғалабани қўлга киритган шимкентлик клуб кеча Алматининг “Қайрат” жамоасини қабул қилди.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-05-25, 11:14 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.