26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жаҳон эътибори – Россияда!

Футбол мухлислари узоқ вақт кутган жаҳон чемпионатига ҳадемай старт берилади. Кўпчилик футбол мутахассислари ва ишқибозларининг фикрича, ушбу чемпионатда Бразилия, Германия, Аргентина, Франция, Испания сингари терма жамоалар чемпионлик учун асосий даъвогарлардан. Лекин фаворит деб топилган жамоаларнинг доимо ғалаба қозонавермаслигини бизга “Евро-2016” ўйинлари исботлаб берганди. Ўшанда Португалия терма жамоаси чемпион бўлади, деб ўйлаганлар камчиликни ташкил этса керак. Шахсан, ўзим бунга ишонмагандим. Криштиано Роналдуни ҳисобламаганда, таркибида жаҳон футбол мухлислари танийдиган ўйинчилар кам эди. Лекин амалда улар майдонда ким кучли эканлигини сизу бизга исботлаб берганди. 

Кўпчиликни қизиқтирган "Олимп" букмекерлик идорасининг маълумотларига суянсак, чемпионлик учун асосий даъвогарлар тизимини пентакампионлар (Бразилия) бошлаб турибди. Бразилиянинг чемпион бўлишига букмекерлар 5 коэффициент бермоқда. Қолган жамоалар тизими эса қуйидагича:

Германия 5.5, Испания 6.5, Франция 7, Аргентина 10, Бельгия 12, Англия 18, Португалия 25, Уругвай 30, Хорватия 35, Колумбия 36, Россия 40, Польша 60, Швейцария 90, Дания 90, Мексика 96, Швеция 100, Сербия 150, Сенегал 150, Миср 200, Перу 200, Нигерия 200, Исландия 200, Япония 250, Австралия 350, Марокаш 400, Коста-Рика 400, Эрон 500, Жанубий Корея 550, Тунис 600, Панама 1000, Саудия Арабистони 1000. 

Газетамизнинг ўтган сонда жаҳон чемпионтларида энг кўп тўп урган футболчилар ҳақида айтиб ўтгандик. Улардан сўнг тизимда учинчи ўринда турган футболчи германиялик Томас Мюллер. Унинг ҳисобида 10та гол бор. 2022 йили Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатида Томас Мюллернинг ёши 33га келишини инобатга олсак, ўз кўрсаткичини яхшилаб, ҳамюрти Мирослов Клозенинг рекордини янгилаши мумкин. 

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу мундиалда ҳам ана шундай кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган жамоа мавжуд. Бу шубҳасиз Бельгия термажамоаси. 

Агар Бельгия терма жамоасининг таркибига эътибор қаратсак, деярли барча футболчилари Европанинг кучли клубларида тўп суради. Ёдингизда бўлса, жамоа Бразилияда ўтган мундиалда чорак финалга қадар етиб борганди ва унда Аргентина терма жамоасидан кичик (0:1) ҳисобида мағлуб бўлганди. 

Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиш жоизки, 32 мамлакат иштирокида ўтадиган ушбу чемпионатга барча жамоалар етиб келди. Энг сўнгги бўлиб мусобақага ўз одатига мувофиқ кун чиқар юрт вакиллари (Япония) ташриф буюрди. Жами 32 мамлакатдан 736 нафар футболчи келган бўлса, уларнинг 544 нафари Европа клубларида тўп суради, 132 нафари Англия чемпионатида ўйнайди. Испания биринчилигида ўйнайдиган футболчилар бу борада иккинчи ўринда турибди. Шунингдек, “Манчестер Сити” таркибида тўп сурадиган футболчиларнинг 14 нафари мундиал иштирокчиси. Юқорида қайд этилган 736 нафар футболчининг 14 нафари бунга қадар жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. Улар 2010, 2014 йилда ўтган чемпионатларда ғалаба қозонган Испания ва Германия терма жамоа футболчиларидир.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Швеция миллий термажамоасининг 23 нафар футболчисининг бирортаси ҳам ўз чемпионатида ўйнамайди. Швеция бу кўрсаткичи орқали жаҳонда ягона.

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-06-14, 10:29 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.