26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим соҳасида янги тизим

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев раислигида селектор мажлиси ўтди. Унда таълим, уй-жой коммунал хўжалиги, иқтисодиёт соҳаларига оид муаммоли масалалар ҳамда уни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди.

“Таълим соҳасидаги муҳим масалалар ҳамда уюшган жиноятчилик тахминларини бартараф этиш” мавзуида маъруза қилган вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Садибеков соҳада юз бераётган қатор уюшган жиноятчиликка оид далилларни келтириб, олдини олиш йўлларини таклиф этди.

– Бугунги мажлисда – камчиликларни тузатиш, таълим соҳасидаги уюшган жиноятчиликни тўхтатиш мақсадида соҳани “Рақамли Қозоғистон” давлат дастури доирасида умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари, педагог кадрлар ҳамда техник ходимларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн тартибда автоматлаштирилган танлов орқали тайинлашнинг янги лойиҳасини амалга оширишни таклиф қиламиз, – деди Уласбек Садибекули.

Шу кунгача ўқитувчиликка номзодлар, олий ўқув юртини тамомлаган ёш мутахассислар бўш иш ўринларини излаб, барча таълим муассасаларини оралашга мажбур бўлган. Тизим жорий этилгач, веб-портал орқали онлайн-ариза қабул қилиниб, танлов асосида саралашдан ўтиб, ишга қабул қилиш учун комиссияга тавсия этилади.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари билим соҳасида уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қатор фикрларини билдирди. Масалан, педагог кадрларни марказдан тайинлаш масаласи таклиф қилинди. Шунингдек, мажлисда сўнгги пайтларда таълим муассасалари раҳбарларининг ишларини текшириш пайтида хусусий тиббий клиникалар орқали узоқ муддатли меҳнатга яроқсизлик варақасига чиқиш ҳоллари жуда кўп учраётгани ҳам айтилди. 

Минтақа раҳбари туман, шаҳар ҳокимларига қайд этилган камчиликларни бартараф этишни топширди.

Мавзуга хулоса ясаган вилоят ҳокими У. Садибековга таҳлил юритишни, шу жумладан, мактаб директорларини ротациялаш бўйича самарали таклиф тайёрлаш ҳамда камчиликка йўл қўйган мутахассисларга чора кўриш зарурлигини таъкидлади.

Селектор мажлисида вилоят аҳолисини ичимли сув билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

– 2020 йилгача марказлаштирилган ичимли сув билан шаҳарликларнинг 97 фоизи, қишлоқ аҳоли манзилларининг 62 фоизи таъминланади. Минтақаларни ривожлантиришнинг 2020 йилгача мўлжалланган дастурида марказлаштирилган ичимли сув ва сув тармоқлари билан таъминлаш кўрсаткичларини бажарган бўламиз, – деди вилоят ҳокими Ж. Туймебаев.

Вилоят раҳбари умуман минтақада марказлаштирилган ичимли сув тизимига қўшилмаган 200дан ортиқ овул мавжудлигини таъкидлаб, вилоят энергетика ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари М. Марайимга қатор вазифалар топширди.

Бошқарма раҳбари 2016-2018 йилларда аҳоли сонининг устуворлигига қараб, 117 аҳоли манзилининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланганини маълум қилди. Вилоятнинг тараққиёт лойиҳасига мувофиқ, келгуси 3 йилда 84та аҳоли манзилини марказлаштирилган ичимли сув билан таъминлаш режалаштирилган. 2018 йили ичимли сув соҳасига 11,0 млрд. тенге ажратилиб, 76та иншоотнинг қурилиши амалга оширилмоқда. Шулардан 20та иншоот жорий йил фойдаланишга топширилса, 56 иншоот қурилиши 2019 йилга ўтади.

Мажлисда кўрилган сўнги масала вилоятнинг 2018 йил январь-май ойларидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти.

Вилоят иқтисодиёт ҳамда бюджетни режалаштириш бошқармаси раҳбари Арман Сабитовнинг таъкидлашича, минтақамизда саноат маҳсулоти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,3 фоизни ташкил этган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми 104,3 фоизга ортса, вилоятга жалб қилинган сармоя миқдори 2,1 баравар кўпайган. 2018 йилнинг I чорагида ишсизлик даражаси – 5,2 фоизни ташкил қилган.

Селектор мажлисини якунлаган Ж. Туймебаев муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ вазифалар бериб, соҳа раҳбарлари бундан тегишли хулоса чиқариши лозимлигини уқтирди.

М. УСМОНОВА, 2018-06-14, 10:38 741
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.