26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий иш ўрини доимий касбга айланса...

Шимкентда ўтган йили ижтимоий иш ўрини билан 1000га яқин фуқаро таъминланган эди. Бугунги кунда давлат дастури бўйича иш топганларнинг 70-80 фоизи корхоналарда доимий ишда қолса, дастурда иштирок этиш учун ариза берган корхоналарнинг сони 60тага кўпайди.

Умуман, ижтимоий иш топиш имконияти қандай? Унга кимлар эришиши мумкин? Бугунги бозорда дастур доирасида қайси ихтисосларга талаб бор?

Шимкент шаҳар аҳолини иш билан таъминлаш марказининг иш изловчиларни қўллаб-қувватлаш шўъбасининг мутахассиси Жўмарт Таженовга ана шу саволлар билан мурожаат қилдик.

Маош давлат томонидан субсидияланади

– Элимизда ишсизлар сонини камайтириш мақсадида ҚР Ҳукуматининг 2016 йил 29 декабрдаги 919-сонли фармонига биноан, “Меҳнат”, “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури” доирасида ижтимоий иш ўрини ташкил этилди. Унда аҳоли бандлигини таъминлаш учун иш берувчи корхона бандлик маркази билан келишиб, маошлари давлат томонидан субсидияланади. Иш билан таъминлашнинг ушбу тури доимий меҳнат ҳисобланмаганлиги учун, шартнома 12 ойга тузилади. Давлат ёрдами сифатида ижтимоий иш жойига марказ орқали йўлланган фуқаролар маошининг 35 фоизи бир йил бўйи субсидия сифатида берилади. Шунда тўланадиган маблағ минтақада белгиланган энг кам ойлик миқдоридан ошмайди, – деди Жўмарт Таженов.

Унинг айтишича, корхона ва муассасаларга йўлланганлар оғир, хавфли ҳамда зарарли ишларга қўйилмайди. Мазкур дастурда иштирок этиш учун фуқаролар дастлаб, аҳолини иш билан таъминлаш марказида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Сўнг 10 иш куни мобайнида иш ўрини мавжуд корхоналарга йўлланма берилади. 

– Шаҳримизда тадбиркорлик соҳаси ривожланиб, мутахассисларга талаб аввалгидан ошди. Шу боис, мазкур дастур нафақат иш излаб юрганларга, балки ўз ишини очиб, фаолиятини юритаётган тадбиркорларга ҳам фойдали. Масалан, кичик бизнесни очишни режалаштирган тадбиркор ходимига 40 минг тенгедан ортиқ маош тўлай олмайди, дейлик. Шу ерда давлат имтиёзидан фойдаланиб, ишчиларига мунтазам маош тўлаб, қаддини тиклаб олишга имкон берилади, – дейди масъул ходим.

Айтиш жоизки, ишсизлар кўпинча енгил саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, коммунал муассасалар (кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, тозалик ишлари), хусусий тадбиркорлар очган кичик бизнесга йўлланади. Сўнги вақтларда тикувчи мутахассисларга талаб кучаймоқда. Чунки, миллий қадриятларга эътибор кучайгани боис, миллий либослар, буюмлар тайёрлайдиган кичик цехлар ҳам очилмоқда.

Дастурда иштирок этадиган тоифалар

* Аҳолини иш билан таъминлаш дастурида ишсизлар рўйхатида турган ҳар бир қозоғистонлик иштирок этиши мумкин. Бироқ, дастлаб қуйидаги тоифаларга устуворлик берилади.

* Имконияти чекланган фуқароларга;

* Мактаб-интернатда тарбияланувчи етим болалар уйи битирувчиларига;

* Жазосини ўтаб чиққанларга;

* Ногирон болаларни парваришлаётган ота-оналарга;

* Нафақага чиқишга икки йил қолган фуқароларга.

Шуни таъкидлаш жоизки, имконияти чекланган фуқароларнинг субсидия миқдорини маҳаллий ижро органлари шахсан белгилайди. Бу борада мутахассис маҳаллий йирик корхоналар, муассасалар, хусусий тадбиркорларга “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури”нинг учинчи йўналишидан самарали фойдаланишни маслаҳат беради.

Улкан шаҳарда иш масаласи ҳар доим долзарб бўлиб келган. Соҳа мутахассислари барча муассасаларни узлуксиз мониторинг қилиб, кундаликда бўш ўринларни янгилаб, аҳолига тавсия қилиб туради. Ижтимоий иш ўрини дастлаб вақтинча меҳнат саналгани билан, вақт ўтиб, доимий ишингиз бўлиб қолиши мумкин.

М. УСМОНОВА тайёрлади, 2018-06-14, 10:47 789
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.