26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Рамазон ҳайити байрамига омон-эсон етказган Аллоҳ таолога беадад шукрлар ҳамда ҳамдлар бўлсин! Барча ҳамюртларимни мусулмонларнинг муқаддас байрами – Рамазон ҳайити бошланиши билан муборакбод этаман. Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Муборак Рамазон ойининг тугашини англатадиган ушбу ҳайит байрами –мурувват, эзгулик, шукроналик, бирлик, саховат, дўстлик ҳамда шодлик байрамидир. Ҳайит миллатлар ва элатлар тотувлигини мустаҳкамлаб, хушфеъл, меҳмондўст халқимизни хайрли ва эзгу ишларни амалга оширишга чорлайди. 

Бир ой давомида халқимиз сабр-тоқат билан рўза тутди. Масжидларимизда ифторлик ва хайрия тадбирлари уюштирилиб, кам таъминланган оилаларга ёрдам берилди. Аллоҳ улардан рози бўлсин! 

Яратувчи ҳар бир эзгу амалнинг савобини бериб, раҳматига муяссар қилсин. Ҳайит куни ғусл қилиниб, ифорли атирлар сепиб, жамоат билан ҳайит намозида иштирок этишнинг савоби катта. Қариндош-уруғларни, дўсту ёрларни муборак кун билан қутлаб, байрам дастурхонини тузаш – Ҳайит байрамининг кўрки ва улуғворлигини англатади. Бу кунда аразлашганлар ярашиб, ўзгаларнинг хато-камчиликларини кечириб, ота-онамизнинг ҳурмати ва розилигига эришадиган кун. 

Исломда ҳар бир эзгу амал – садақа. Қўшнига ёрдам қўлини бериш, муҳтожга ёрдамлашиш, етимларга раҳмли бўлиш, ўзгаларга қувонч баҳам кўриш, бу ҳам – садақадир.

Ҳайит оиламизни қувончга тўлдирсин. Аллоҳ таоло рўзаларимизни, дуо-тилакларимизни қабул қилсин! Халқимизнинг бирлиги ва тотувлиги ортиб, Мустақиллигимиз таянчи мустаҳкамланаверсин! 

Бақтибай ҳожи БЕЙСЕНБАЕВ, ҚМДБ ЖҚВ бўйича вакил имоми, 2018-06-14, 10:50 751
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.