26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астананинг 20 йиллигига – 20та иншоот

Бу йил пойтахтимиз Астананинг 20 йиллиги нишонланади. Шу мақсадда Жанубий Қозоғистон вилоятида “Астананинг 20 йиллигига – 20та иншоот” акцияси бошланди. 20 йиллик сана арафасида вилоятимизда 20та ижтимоий иншоот, корхона очилиб, эл эзгулигига топширилади. 

Шимкент шаҳридаги “Оңтустік” индустриявий минтақасида жойлашган “Шимкент Темир” МЧБнинг пўлат қуйиш заводи очилиш арафасида. Умумий қиймати 4,2 млрд. тенгелик корхона йилига 240 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. У ишга туширилса, 150 нафар фуқаро иш билан таъминланади.

Шунингдек, Шимкентда миллий спорт маркази, ҳайвонот боғида “Сафари” манзили ва Астана шоҳкўчасида хиёбон очилади. Бундан ташқари, юбилей арафасида вилоят ҳудудида 4та болалар боғчаси, Чордара туманида 10 квартирали иккита хизматда фойдаланиладиган уй ва Тўлебий туманида 20 хонали беш қаватли уй, Байдибек туманида 1 хонали 20та коммунал уй фойдаланишга берилади.

1-6 июль кунлари оралиғида Туркистон шаҳрида “Ясси қус” деҳқон хўжалигининг иккинчи навбати, 200 тонна сабзавот ва мева сақланадиган марказ очилади. Астананинг 20 йиллиги муносабати билан 200 ўринли Маданият уйи ва 600 ўринли мактаб, 60 болага мўлжалланган “Ақкен” даволаш-соғломлаштириш лагери ҳамда спорт иншоотлари, дам олиш масканлари халқ хизматига берилади.

Хуллас, жанубда Элбоши раҳнамолигидаги давлат сиёсати туфайли халқ учун аҳамиятли ижтимоий иншоотлар ва корхоналарнинг қурилиши ниҳоясига етказилади. Ушбу йўналишдаги тизимли ишлар давом этаверади.

М. УСМОНОВА, 2018-06-14, 10:59 898
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.