26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саломатликдан ортиқ саодат борми?

Аҳоли саломатлигини асраш, турли касалликларнинг олдини олиш, оналик ва болаликни ишончли муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сирасига киради. 

Бола кулгуси янграган ҳар бир хонадон – меҳр-муҳаббатга кон. Дунёга келаётган фарзанд жисмонан соғлом, бенуқсон, тўкис туғилса, бу – нафақат ота-она ва оила, балки жамиятга ҳам туганмас бахт ва шодлик олиб келади. 

Бахит Мирзалиев раҳбарлик қилаётган 1-сонли Шимкент шаҳар касалхонасининг болалар бўлимида бир ойда 150-160 бола даволаниб чиқар экан. Бўлимда 12 нафар олий тоифали, 8 нафар 1-тоифали ҳамшира, тозалик бекалари, жами 40 нафар ходим меҳнат қилади. Бу ерда асосан пневмания ва нафас йўллари хасталиги билан оғриган болалар даволанади. Мазкур хасталикни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида бўлим врач-ординатори Ҳуснора Султоншиқова гапириб берди.

– Касалликни даволагандан кўра, олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг бўлимда юқори ва қуйи нафас йўллари яллиғланиши, ўткир ҳамда қайталанувчи бронхит, ўткир пневмания, камқонлик билан хасталанган 1-18 ёшгача бўлган беморлар даволанади. Бўлимимизда малакали олий тоифали шифокорлар ҳамда ҳамширалар хизмат қилишади. Асосий вазифамиз касалликни даволаш билан бир қаторда болаларда учрайдиган турли хасталикларнинг олдини олиш, уларни соғломлаштириш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида тарғибот ишларини олиб боришдир, – дейди Ҳуснора Эркин қизи.

Болалар бўлимига олий тоифали шифокор Муқаддас Нурметова мудиралик қилади, ординатор-врач Лола Абдураимова, катта ҳамшира Ҳикоят Тўлахўжаева билан бир қаторда Лазокат Султонхўжаева, Дилноза Тўғонбоева, Гулмира Исломова, Нодира Бозорбоева, Зарифа Турсуметова сингари кўплаб қўли енгил ҳамширалар меҳнат қилишади. Уларнинг барчаси беморлар бошида туну кун парвона бўлиб, соғайиб кетиши учун сидқидилдан хизмат қилишмоқда.

Бўлимимизнинг ҳар бир ходимаси болажон, ушбу бўлимни кўп йиллар бошқарган малакали шифокор Ғайрат Йўлдошев (раҳматли)ни тез-тез ёдга олиб туришади. Бугунги кунда эса касалхона бош шифокори ўринбосари Орифжон Тўйчибоев, шифокорлардан Шуҳрат Ибрагимов, Рўза Ризахўжаева, Раҳима Расулматова, Тоҳир Ҳасанов, Иззатулла Тожиевлар тинимсиз изланиш, шифокорлик маҳорати, сир-синоати, тажрибасини ёшларга ўргатиб келишади.

Шифокорлар ҳамда ҳамширалар замон талабига мувофиқ равишда Алмати ва Шимкент шаҳарларидаги тиббий марказларда малака ошириб туришади. Бугунги кунда уларга инглиз тилини ўрганиш талаби ҳам қўйилибди. Суҳбатдошим Ҳуснора инглиз тилини тўлиқ ўзлаштирганини айтиб, 2019 йили хорижда малака оширишни режалаштираётганини маълум қилди.

Дарҳақиқат, саранжом-саришта, озода ва барча қулайликларга эга шифохонада беморларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, оқ халат соҳибаларидан мамнунлигига гувоҳ бўласиз.

Азиз ва қадрли тиббиёт ходимлари! Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни, яъни, газетамизнинг доимий муштарийларини Тиббиёт ходимлари куни ҳамда Рамазон Ҳайити билан табриклаймиз! Барчангизга соғлик-саломатлик, кўтаринки кайфият, оилавий хотиржамлик, дастурхонингизга файзу барака тилаймиз!

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-06-18, 10:18 897
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.