26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик ва тотувлик шаҳри

Мустақил Қозоғистоннинг тенгсиз гавҳари – Астана шаҳри 20 йиллигини нишонлаш арафасида. Элимизнинг юраги – пойтахт шаҳарнинг туғилган кунига тайёргарлик тадбирлари ҳозирдан бошланиб кетди. Бу тушунарли ҳол, чунки Астана куни аллақачон умуммиллий байрамга айланган.

Ушбу сана муносабати билан ўтган йилларга назар ташлаб, тарихий воқеанинг қандай бошланганига тўхталсак...

Пойтахтни Алматидан Ақмўлага кўчириш тўғрисидаги қарорни Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши 1994 йили 6 июлда қабул қилди. Астанани расмий кўчириш 1997 йили 10 декабрда амалга оширилди. Президентнинг 1998 йил 6 майдаги Фармонига кўра, Ақмўланинг номи Астана бўлиб ўзгартирилди. Янги пойтахтнинг халқаро тақдимоти 1998 йили 10 июнда ўтди. 1999 йили эса Астана ЮНЕСКО қарори билан “Дунё шаҳри” номини олди. Қозоғистоннинг бош шаҳри 2000 йилдан эътиборан пойтахтлар ва йирик шаҳарларнинг халқаро ассамблеяси аъзоси.

Астана – Осиёнинг энг шимолида жойлашган пойтахт. Ҳозирги кунда шаҳар ҳудуди 722 кв. чақирим, аҳоли сони эса 1 миллиондан ошади. Шаҳар уч – Алмати, Сариарқа ва Есил туманларидан иборат.

Есил дарёси пойтахтнинг асосий сув манбаи ҳисобланади. Об-ҳавоси тез ўзгарувчан – қиши совуқ ва узоқ, ёзи иссиқ ва бир хил қуруқ.

Пойтахтни алмаштириш режаси Астананинг иқтисодий тараққиётига кучли зарба берди. Шаҳар иқтисодиётининг жадал ривожланиши кўплаб сармоядорлар учун жозибадор бўлмоқда. Астананинг элга жалб этган сармояларининг республика миқёсидаги улуши 10 фоизга, республика иқтисодиётидаги минтақавий умумий маҳсулот улуши 10,2 фоизга тенг. Шаҳар иқтисодиётининг асоси – савдо, ишлаб чиқариш корхоналари, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳалари.

Шаҳарнинг ишлаб чиқариш корхоналари дастлаб қурилиш ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда машинасозлик соҳалари жалб қилинган. Астана Қозоғистонда қурилишда ишлатиладиган металл, фойдаланишга тайёр бетон ва темир бетон қурилиш материалларини чиқаришда олдинги ўринларда.

Шаҳарнинг йирик корхоналари қаторида Целиноград вагон таъмирлаш заводи, “Цесна-Астиқ” концерни, “Тулпар-Тальго” МЧБ йўловчилар вагонсозлик заводи, “Еврокоптер Казахстан инжиниринг” МЧБ вертолётсозлик заводларини тилга олиш мумкин.

Шаҳар Қозоғистондаги йирик тижорат марказларидан бирига айланди. Тадбиркорлик маданияти жадал ривожланмоқда – Астанада 128 мингдан зиёд кичик ва ўрта тадбиркорлик иншоотлари фаолият юритмоқда. Астана аҳолисининг ўртача ойлик маоши тахминан 154 минг тенге.

Пойтахт қурилиш кўлами жиҳатидан ҳам етакчи. У пойтахт мақомини олгандан буён шаҳарда 10 миллион кв. метр уй-жой барпо этилди. Астана қурилишида юзлаб маҳаллий ва хорижлик қурилиш компаниялари иштирок этди.

Астананинг меъморий концепциясини тузиш давомида Нурсултан Назарбаевнинг пойтахтда Ғарб ва Шарқнинг маданий дастурлари мутаносиблиги – ўзгача евроосиёлик услуб шакллантириш ғояси инобатга олинди. Астана бош режасининг муаллифи таниқли япон меъмори Кисе Куракова бўлди.

“Байтерек” мажмуаси янги пойтахтнинг ўзига хос асосий рамзига айланди. Шунингдек, Мустақиллик йилларида шаҳарда таниқли британиялик архитектор Норман Фостернинг лойиҳаси бўйича эҳром шаклида қурилган “Фаровонлик ва тотувлик” саройи, дунёдаги энг баланд бино намунасидаги иншоот – “Хан Шатир” савдо-ҳордиқ маркази, океанариум, “Думан” маркази, “Астана опера” давлат опера ва балет театри, Марказий Осиёдаги йирик – “Азирет Султан” масжиди, Авлиё Успен Богородица кафедра собори ва бошқа йирик иншоотлар қад ростлади.

Евроосиё қитъаси ўртасида қулай жойлашуви Астанани иқтисодий томондан фойдали транспорт, алоқа ва логистика марказига, Европа ва Осиё ўртасидаги махсус транзит кўприкка айлантирди.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-06-18, 10:28 1176
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.