26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Қўчқор ота” дам олиш маскани очилди

Шимкент шаҳрида “Астананинг 20 йиллигига – 20 иншоот” акцияси доирасида ободонлаштириш тадбирлари юритилган Қўчқор ота ўзанининг соҳил бўйи фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, шаҳар ҳокими Н. Сауранбаев ҳамда вилоят, шаҳар маслаҳати депутатлари ва ОАВ вакиллари, шаҳарликлар иштирок этди.

Зилол сув соҳилида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев шимкентликларни янги дам олиш масканининг тақдимоти билан қутлаб, келажакда амалга оширилиши лозим режалар билан таништирди.

– Шаҳарнинг чиройини очадиган Қўчқор ота соҳили – шаҳарликларнинг севимли ҳордиқ манзилига айланиб, умуман янгича қиёфа кашф этади. Чунки, келгусида Қўчқор ота дарёси ёқасида кўп қаватли уйларнинг қурилиши юритилиб, Қорасув ҳамда Қўчқор ота ўзанларининг соҳиллари тўлиқ ободонлаштирилади. Ушбу маскан – мегаполис мақомига эга шаҳарнинг энг кўркам манзилгоҳига айланади, – деди Жансейит Қансейитули.

Янги қиёфа кашф этган соҳилнинг очилиш маросимига келган меҳмонлар, дам олиш манзилини айланиб, амалга оширилаётган ишлардан мамнунлигини яширмади.

Бугунги кунда дам олиш ҳудуди қурилишини тугатиш учун давлат тасарруфига олинадиган уйлар ва ер участкаларига ҳақ тўлаш учун маблағ ажратилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

М. УСМОНОВА, 2018-06-18, 10:35 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.