26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Автомашиналар калитини топширди

Кеча тиббиёт ходимлари куни арафасида вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев улар1ни касбий байрами билан табриклади.

– Инсон ҳаётининг ҳимоячиси бўлган шифокорларнинг жамиятдаги ўрни муҳим. Вилоят соғликни сақлаш соҳасида ҳозирги кунда 7 мингдан зиёд шифокор ва 25 минг ҳамшира меҳнат қилади, – деди Жансейит Қансейитули. – Тиббиёт соҳаси – давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири. 

Шу боис, вилоятимизда ушбу соҳага ажратиладиган маблағ йилдан-йилга ортиб бормоқда. Натижада, тиббиёт муассасаларимиз энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, даволашнинг самарали усуллари қўлламоқда.

Сўнг вилоят ҳокими минтақадаги касалхона ва шифохоналарга 27та “Тез ёрдам” машиналарининг калитини топширди. Янги автомашина беморга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган зарур ускуналар билан жиҳозланган. Таъкидлаш жоизки, биринчи тиббий ёрдам хизматининг санитария автопаркини янгилаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Муқан Егизбаев даволаш муассасаларини санитария автомашиналари билан таъминлаш йил охиригача давом этишини таъкидлади. Айниқса, аҳолиси тиғиз жойлашган, техника танқис, йирик йўллар бўйида жойлашган Сариоғоч, Абай, Жетисай, Мақтаарал, Ўрдабоши каби туманларга устуворлик берилишини таъкидлади.

Тиббиёт ходимларининг касбий байрами Тулкибош туманидаги “Ақ шатыр” дам олиш марказида давом этди. Минтақамиздаги соғликни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланиб, тадбир сўнгги концерт дастурига уланиб кетди.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-06-18, 10:38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.