26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким бевосита эфирда

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев “Ҳоким соати” кўрсатувида икки соатдан зиёд вақт мобайнида фуқароларни ташвишлантираётган саволларга жавоб берди.

«Оңтустік» телеканалида ўтган бевосита эфирга жами 1500га яқин савол келиб тушди. Саволлар Call-марказ, WhatsApp тармоғи, электрон почта, шунингдек, бевосита кўрсатув олиб борилган Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасига ҳам келиб тушди.

Жанубийқозоғистонликлар ер, бошпана, ишсизлик, шаҳарни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хўжалиги ва йўлларни таъмирлашга оид масалаларни кўтарди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига тегишли саволлар ҳам кўплаб йўлланди.

Саволларнинг 423таси WhatsApp тармоғи орқали тушган. Бошқа ижтимоий тармоқлардан 215та, Call-марказга 1287 киши телефон орқали савол йўллаган.

Таъкидлаш жоизки, «Оңтустік» телеканали ўтказган бевосита мулоқот давомида жавоб ололмаган томошабинларнинг саволлари рўйхатга олиниб, уларга албатта, мутасадди давлат органлари жавоб берадиган бўлди. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасидаги вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев топшириқларининг ижроси ҳокимликдаги инспекторларнинг диққат-эътиборида бўлади.

Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг «Бешта ижтимоий ташаббус» дастурининг минтақадаги ижроси ва вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, таълим ва фан, маданият, санъат ҳамда бошқа соҳаларда учрайдиган муҳим ва долзарб муаммоли масалаларни ҳал қилиш йўлларини гапириб берган минтақа раҳбари дастур якунида вилоят аҳлини Рамазон ҳайити билан табриклади.

М. УСМОНОВА, 2018-06-18, 10:41 682
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.