26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳон чемпионати: ғалабага йўл

Россия яшил майдонларида ўтаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари ҳам ортда қолди. Биринчи тур футбол мухлислари кутган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Ушбу мусобақанинг дастлабки учрашуви жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган Россия – Саудия Арабистони жамоалари ўртасида кечди. Кўпчилик кутганидек ушбу учрашувда майдон эгаларининг қўли баланд келиб, йирик (5:0) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Гол муаллифлари Д. Черишев (дубль), А. Дзюба, Ю. Газински, А. Головин. Россия ушбу ғалабадан cўнг, 3 очко тўплаган ҳолда ўз гуруҳида биринчи ўринда бормоқда.

Биринчи турнинг асосий ўйинларидан бири Испания ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечди. Мухлислар ушбу учрашувда 6та голнинг гувоҳига айланишди. Сўнги вақтларда 11 метрлик жарима зарбасини уришда Криштиано Роналдуга тенг келадиган футболчи топилмаса керак. Энг қизиғи, бу чемпионатдаги илк пеналтини тепиш ҳуқуқи ҳам айнан ўша Португалиянинг юлдузи бўлган Роналдуга насиб этди. Албатта, у бундай имкониятлардан унумли фойдаланади. Португалия-Испания ўртасидаги ўйин 3:3 ҳисобида якунланди. Гол муаллифлари Криштиано Роналду (хет-трик), Диего Коста (дубль) ҳамда Начо Фернандеслар.

Бизни қувонтирган яна бир учрашувлардан бири бу қитъадошимиз бўлган Эрон ва Марокаш жамоалари ўртасида кечди. Ушбу учрашувда Марокаш гарчанд яхши ўйин кўрсатган бўлсада, лекин амалда омад эронликларга насиб этди. Ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда Марокаш футболчиси Азиз Бухаддуз ўз дарвозасига тўп киритиб, жамоасининг мағлубиятга учрашига сабаб бўлди (1:0). Форслар ушбу ғалабадан cўнг, гуруҳда Португалия ва Испанияни ортда қолдириб, етакчиликни қўлга олди.

"D" гуруҳидаги иккинчи ўйин Хорватия Нигерия ўртасида кечди ва 2:0 ҳисобида Хорватия терма жамоаси ғалаба қозонди. Гол муаллифлари: Этобо (автогол), Лука Модрич (пеналти). Хорватия ушбу ғалабадан сўнг ўз гуруҳида биринчи ўринга кўтарилди.

Дастлабки тур кутилмаган натижалар билан ҳам ажралиб турди. Ҳудди шундай ўйинлардан бири, шубҳасиз, Аргентина – Исландия жамоалари ўртасида кечди. Аргентина терма жамоаси ушбу мусобақада чемпионлик учун курашадиган жамоалардан. Жамоада Европанинг бир қатор энг кучли футболчилари тўп суради. Лионель Месси, Серхио Агуеро, Анхел Димария, Гансало Игуаин, Пауло Дибалалар шулар жумласидандир.

Исландияга тўхталсак, жамоа илк бор ушбу мусобақада иштирок этмоқда. Таркибидаги футболчиларни Аргентина билан таққослаб бўлмайди. Исландия терма жамоасининг бош мураббийи Хеймир Хадльгримссон илгари тиш шифокори бўлган экан. Шунингдек, жамоа ҳимоячиси Биркир Севарссон туз заводида оддий ишчи бўлиб ишлаган. Жаҳон чемпионатига бориш учун у иш жойидан жавоб сўраган. Мана шундай жамоа икки карра жаҳон чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди.

 Учрашувда дастлаб аргентиналиклар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 19 дақиқада Серхио Агуеро ҳисобни очса, кўп ўтмай Финнбогассон 23 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ушбу учрашувда Леонел Мессининг бироз омади юришмади, унинг устига, пеналтидан ҳам фойдалана олмади. Ушбу учрашувда Исландия дарвозабони Ханнес Халльдоурссон жамоасини бир неча бора, муқаррар голлардан қутқариб қолди. Учрашувда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 

Яна бир кутилмаган ўйинлардан бири – 5 карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилия ҳамда Швейцария термажамоалари ўртасида ўтди. Ушбу ўйинда кўпчилик Бразилиянинг йирик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилишган бўлса ажаб эмас. Лекин Швейцария ҳам осонликча таслим бўлмаслигини амалда исботлаб берди. Дастлаб 20 дақиқада пентакампионлар ҳужумчиси Филлипе Коутиньо ҳисобни очса, 50 дақиқада Цубер ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Биринчи турнинг яна бир марказий ўйинларидан бири бу амалдаги жаҳон чемпионлари бўлган Германия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйин. Шубҳасиз, ушбу ўйинда кўпчилик Германияни фаворит деб ҳисоблаган эди. Аммо Мексика ҳам мусобақада шунчаки ўйин намойиш этиш учун келмаганлигини амалда исботлади. 20-дақиқада Мексиканинг 22 рақамли футболчиси Лосано ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Германияликлар бир қанча хавфли ҳужумлар уюштирмасин, Гилерме Очоа қўриқлаган дарвозага тўп кирита олмади. Ва ўйин кичик (1:0) ҳисобида мексикаликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Мексика термажамоаси ушбу ғалабадан сўнг гуруҳда пешқадамликни эгаллади.

Саҳифани Шоҳбоз ИРИСМАТОВ тайёрлади, 2018-06-19, 11:02 760
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.