26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Астана – Мустақиллик таянчи»

Жонажон Ватанимиз пойтахтининг 20 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Бу қутлуғ байрам халқимиз ва давлатимиз тақдирида беқиёс аҳамият касб этмоқда. Унинг тимсолида, энг аввало, мустақил тараққиётимизни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келаётган бош шаҳарни кўрамиз.

 Тўлебий туман марказлаштирилган кутубхонасида ўтган китобхонлар конференцияси ҳам мана шу мавзуга бағишланди. Унда маъруза қилган кутубхона директори, туман славян маданият маркази раиси С. Шишкина шу кунларда Астана элимиз кўрки, фахри, тинчлик ва тотувликнинг ўрдасига айланганини таъкидлади.

– Пойтахтимиз Астана дунёдаги энг ёш пойтахт-шаҳар бўлишига қарамай, 1999 йили ЮНЕСКО томонидан «Дунё шаҳри» унвони берилган, деди у. – Сабаби – Қозоғистон ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келган. Халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг илдизи узоқ асрларга бориб тақалади. Бу элда юксак қадрланадиган бирлик, бирдамлик, тотувлик этнослараро муносабатларда ўзига хос уйғунликни вужудга келтирган. Этнослараро тотувлик ғояси умумбашарий қадрият бўлгани учун Астана ушбу юксак унвонга сазовор бўлди. Бугунги кунда юртимизда 130дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув умргузаронлик қилишмоқда. Ана шу кўп сонли этнос ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда. Бугунги кунда Астана Қозоғистонни ягона уйимиз деб билган барча кишиларнинг қалб ифтихорига айланган. 

Тадбирда Тўлебий туман «Ёшлар имконият маркази»нинг бир гуруҳ аъзолари, тарихчи А. Кембаев, лицей, коллеж талабалари сўзга чиқиб, Астанага бағишланган шеър ва қасидаларини ўқиб, куй-қўшиқлар ижро этишди. 

 «Астана – Мустақиллик таянчи» шеърлар танловида назм сарҳадларига илк бор қадам қўя бошлаган ўқувчилар фаол иштирок этишди.

 *** 

Тумандаги барча кутубхоналарда Қозоғистон пойтахти Астанага бағишланган тадбирлар уюштирилиб, бош шаҳар ҳақида маълумотлар айтилди, адабий-мусиқий композициялар намойиш этилди.

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-06-19, 11:05 1029
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.