26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тиббиёт ходимлари шарафланди

Ҳар йили июнь ойининг учинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Бу гал вилоятимиз соғликни сақлаш ходимлари касб байрамларини Машат дарасидаги сўлим “Ақ шатир” дам олиш масканида нишонлашди. Тантанали тадбирда қатнашган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этди.

– Қадрли кунни кун, тунни тун демай, инсонлар саломатлиги йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган шифокорлар! Барчангизни Тиббиёт ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман. Дунёда саноқлигина ғоят қадрли ва эъзозли касблар мавжуд. Шулардан бири – шифокорликдир. Демак, сизларнинг олижаноб меҳнатингиз туфайли тўхтаган юрак қайта жонланади, минглаб инсонларга қайта ҳаёт бахш этаётган ҳам сиз, азизлар. Буни қарангки, байрамингиз муборак ҳайитга тўғри келмоқда. Инсонлар саломатлиги йўлида қилаётган машаққатли ҳамда самарали меҳнатингиз ҳамиша халқимиз томонидан ғоят қадрланади. Сизларни яна бир карра касб байрамингиз билан қутлаб, оилангизга тинчлик- тотувлик, қут-барака тилайман, – деди Жансейит Қансейитули.

 Шундан сўнг, вилоят ҳокими бир гуруҳ тиббиёт ходимларига “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали, ЖҚВ ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда “Ташаккурнома”ларини тантанали равишда топширди. Таъкидлаш жоизки, соғликни сақлаш соҳасида самарали меҳнатлари билан эл орасида ҳурмат ва эҳтиром қозонган шифокорлар Ж. Туймебаевдан қимматбаҳо совға-саломлар олишди. Чунончи, Туркистондаги 3-сонли шаҳар касалхонаси гинеколог-шифокори Нуржан Махмудов енгил автомобиль, тантанада илғор тиббиёт корхонаси сифатида тан олинган вилоят клиникаси бош шифокори Марат Пашимовга “Газель” микроавтобуси калити тақдим этилди. Сариоғоч туман касалхонаси бош шифокори Ибрагим Ташев уй, кардиолог-шифокор Бекдаулет Мирзақасимов эса квартира калитини қўлга киритди. 

 Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи М. Егизбаев сўз олиб, ҳамкасбларини қутлагач, турли номинациялар бўйича ғолиб соҳа мутахассисларга совға-саломлар улашди. Тантанада, шунингдек, қутлов ва табриклар республика ҳамда вилоятимизда таниқли санъат усталари иштирокидаги катта байрам концертига уланиб кетди. 

Д. ЗИЁМАТОВА, И. НИЁЗАЛИЕВ, 2018-06-19, 11:09 172
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.