26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонавий сувли боғ

Шимкентда “Fontan” аквабоғи очилди. Тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этиб, шаҳарликлар ва меҳмонларни табриклади.

– Мана, барчамиз яна бир қувончли воқеанинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Янги замонавий сувли боғ фойдаланишга топширилмоқда. Ҳозирги кунда шаҳримизда аҳолининг дам олиб, ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган масканлар кўпаймоқда. Масалан, яқиндагина шаҳар ўртасидаги Қўчқор ота соҳили ободонлаштирилиб, чўмилиш ҳавзалари пайдо бўлди. Бундай тадбирлар яна давом этади, – деди Жансейит Қансейитули.

Аквабоғ 2 гектар майдонни эгаллайди. Унда баландликдан учиб тушадиган 8та “Камикадзе” тепалиги жойлашган. Улардан 2тасининг баландлиги 22 метрни ташкил этадиган элимиздаги энг баланд тепалик бўлса, МДҲ эллари орасида энг узун тепалик ҳам шу ерда. Таъкидлаш жоизки, “Fontan” Ўрта Осиёдаги катталар ва болаларга мўлжалланган энг катта сув шаҳарчаси. Бу ерда сунъий тўлқин ва ҳовуз сувини илитишга мўлжалланган ускуналар ўрнатилган. 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, дам олиш ҳудудида 200га яқин одам иш билан таъминланган. Кунига 2 мингдан зиёд дам олувчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Тадбир давомида болаларга мўлжалланган дам олиш дастурлари ва ўйинлар уюштирилди. Унинг поёни Қозоғистон эстрадаси юлдузларининг иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

М. ЭЛТОЕВА. Б. СЕЙИТЖАППАРОВ сурати, 2018-06-19, 11:11 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.