26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мардлик музейининг аҳамияти

Шимкентда “Мардлик” музейи қўшимча биносининг очилиш маросими ўтди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ва минтақа зиёли фахрийлари ҳамда “Ғалаба” хиёбонидаги Совет Иттифоқи қаҳрамони, генерал Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Тадбирда вилоят ҳокими фуқароларни янги бинонинг очилиш муносабати билан қутлади.

– Ботирларимизнинг, ота-боболаримизнниг Улуғ Ватан уруши йилларидаги мардлиги ва жасорати, фронт ортидаги меҳнатлари, афғон уруши фахрийларининг қаҳрамонликларини тарғиб қилишда бу музейнинг аҳамияти беқиёс. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ушбу марказнинг ҳам ўз ҳиссаси бор, – деди Жансейит Қансейитули.

“Мардлик” музейи 2012 йили декабрь ойида очилиб, 2013 йил 19 июнда ЖҚВ тарихий-ўлкашунослик музейининг “Мардлик” филиали бўлиб расмийлаштирилган. Илгари бинонинг майдони 209,6 кв.м. бўлса, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан қўшимча қурилиш ишлари олиб борилиб, 285 кв.метрда янги иншоот барпо этилди. Янгидан очилган икки қаватли бинода 2та экспозиция зали, 50 ўринли мажлис зали, экспонатларни сақлайдиган ва ходимлар фаолияти учун хоналар мавжуд. Бу музейда уруш фахрийларининг жасоратларини тарғиб қилишда зиёлилар вакиллари билан учрашувлар ва бошқа тарихий тадбирлар ўтказилади.

Д. ЗИЁМАТОВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2018-06-19, 11:16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.