26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қимиз ичганларнинг юзлари қирмиз

Анъанавий қимиз фестивали ўтди

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигининг қўллови билан Байдибек туманидаги, Бўген дарёси соҳилида “Қымызмұрындық” (қозоқ халқида бия бойлангандан сўнг овулдошларни дастлабки қимиз билан меҳмон қилиш урф-одати) деб номланган катта тадбир ўтди.

Унинг мақсади – қозоқ миллий маданияти, урф-одатлари ҳамда расм-русумларига бўлган қизиқишни ошириш, ҳамда келажак авлоднинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек, шифобахш миллий ичимликлардан бири – қимизнинг хосиятларини тарғиб қилиш эди. 

Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, вилоят маслаҳатининг депутатлари, меҳнат фахрийлари, этномаданият бирлашмаларининг вакиллари ҳамда республика, вилоятлардан ташриф буюрган ижтимоий тармоқларда ахборот берувчи блогерлар ва ОАВ вакиллари фаол иштирок этишди. 

Тадбирда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан вакиллар ўзларининг ўтовлари, ҳунармандчилик буюмлари, тўкин дастурхони, санъати ва шифобахш қимизлари билан қатнашдилар. 

Уни вилоят ҳокими Жансейит Қансейитули очар экан, “Қымызмұрындық” фестивалининг аҳамиятига эътиборни қаратди ва қозоқ ичимликлари – қимиз, қимроннинг хусусиятларига тўхталди. Қимизни тайёрловчи ғолиб она-янгаларимизга диплом, совға-саломлар улашди. Шундан сўнг, миллий от спорти, қимиз ичиш бўйича мусобақалар ўтди.

Унда 10,5 коса қимизни бетўхтов симирган Арис шаҳри, Мўнтайтас овули турғуни Алмас Жаманқулов ғолибликни қўлга киритди. Қазиғуртлик иштирокчи 9 коса, “Айғақ” телеканали режиссёри Ағабек Қазанбай эса 8,5 коса қимиз ичиб 2-3-ўринларни эгаллашди. Барча совриндорларга пул мукофотлари топширилди.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-06-19, 11:18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.