26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бунёдкорликда тенгсиз шаҳар

Туркистон шаҳри тарихи эрамиздан аввалга 500-йилларга бориб тақалади. Х асрда Шавгар (Шавагар) деб номланса, XII асрдан – Ясси деб аталган. XVI – XVIII асрда Қозоқ хонлиги маркази бўлган. 

Замонавий Туркистон тарихида ХХ асрнинг иккинчи ярми ўчмас из қолдирди. Шаҳар йирик маданий-маърифий ва сайёҳлик марказига айланди. 13та саноат корхонаси барпо этилди, Булар – «Ясси» пахта заводи, «Қуат» машинасозлик заводи, «Туркистон Агрореммаш» ҲЖ, тикув-трикотаж заводи ва бошқалар. Ҳозирги кунда бу ерда «Антибиотик» заводи, «Парабе» Қозоғистон-Британ қўшма корхонаси ва бошқалар фаолият юритмоқда. «Оренбург – Тошкент» темир йўли ҳам ушбу шаҳардан ўтади. 1991 йили шаҳарда 13 факультетга эга Туркистон университети очилди. 1993 йилдан бошлаб у Х. Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университети деб номланди. Бу олий ўқув юртида 22 минг талаба таҳсил олмоқда ва талабалар сони бўйича у Марказий Осиёдаги энг йирик илм даргоҳи ҳисобланади.

Қадимий, навқирон ва шу билан бирга замонавий шаҳар бутун дунёдан келган кўплаб меҳмонлар ва сайёҳларда ўчмас таассурот қолдирмоқда. Туркистон – келажак авлодларга мерос қилиб қолдириш учун авайлаб сақланаётган муҳташам меъморчилик обидалари, мадрасалар, масжидлар, музейларга бой шаҳардир.

Шаҳарда Қозоғистоннинг энг муқаддас тарихий ёдгорлиги – Амир Темур қурдирган Ҳазрат Аҳмад Яссавий мақбараси жойлашган. Бу тарихий ёдгорлик буюк саркарда қурдирган ва сақланиб қолган энг катта мажмуа ҳисобланади. Мақбара, масжид ва мадрасани ўз ичига олган мажмуани Амир Темур шахсан лойиҳалаштиргани, ўлчовларни чизиб бергани манбаларда келтирилган. 1385 йили қурилиши бошланган мажмуа 1405 йили – Темур вафоти билан тўхтаб қолади. Мажмуанинг фақатгина кириш меҳроби тугалланмай қолган, холос. 

Мажмуанинг кириш қисми меҳроби баландлиги 37,5 метр, деворининг қалинлиги 2 метр. Хонақоҳ девори қалинлиги 3 метр. Асосий гумбазнинг баландлиги 44 метр, диаметри – 20 метр. Мажмуа ичида мақбара, масжид, кутубхона, катта ва кичик сарой, 35 та ҳужра, қудуқхона, ошхона мавжуд. Ҳазрат Аҳмад Яссавий мақбараси ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон маданияти ёдгорликлари” рўйхатига киритилган.

Шаҳарга 1992-1993 йиллари Бахтиёр Қодирбеков ҳокимлик қилган. 1993-2003 йилларда – Кален Татибаев, Султанбек Шуғурбаев, Уалихан Қайназаров, Ўмирзақ Аметули, Мухит Алиев, Али Бектаев ва бошқалар шаҳарни бошқаришган. 2017 йилдан бошлаб шаҳар ҳокими Тажибек Мусаев. 

Ҳозирги кунда Туркистонда кенг қамровли ободонлаштириш ҳамда бунёдкорлик, тарихий обидалар, ёдгорлик ва қадамжоларни таъмирлаш, шаҳарнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ишлари режали равишда олиб бориляпти. Шаҳар катта бир бунёдкорлик майдонини эслатади.

Вақти келиб, Туркистон ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ютуқлари, заҳматкаш ва меҳмондўст одамлари, билимли йигит-қизлари билан тилларда достон бўлишига ишончимиз комил. 

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-06-21, 10:53
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.