26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғ. Абдирахимов – Шимкент шаҳри ҳокими

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг Фармонига кўра Ғабидулла Рахматуллаули Абдирахимов Шимкент шаҳри ҳокими этиб тайинланди.  

Бош вазир Бахитжан Сағинтаев Шимкент ҳокими лавозимига Ғабидулла Рахматуллаули Абдирахимовни тайинлаш тўғрисида тавсияси ёзилган Давлат раҳбарининг шаҳар маслаҳати депутатларига йўллаган хатини ўқиб берди. Депутатлар Президент тавсия қилган номзодни бир овоздан қўлладилар.

Ғ. Р. Абдирахимов 1975 йил 23 январда Жанубий Қозоғистон вилоятида дунёга келган. Иқтисодчи ва давлат бошқаруви мутахассислиги бўйича икки олий маълумоти бор. Қозоқ, рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади. Турли йилларда Давлат хизмат ишлари агентлиги бўлим мудири, ҚР Рақобатни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари, ҚР Бош вазири Девони раҳбари, ҚР Президенти Маъмурияти раҳбарининг ўринбосари, Шимкент шаҳри ҳокими бўлиб фаолият юритган. Сўнгги лавозими – “Нур Отан” партияси котиби.

Шимкент шаҳри фаолларининг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири Бахитжан Сағинтаев ва ҚР Президенти Маъмурияти раҳбари Адилбек Жақсибеков янги ҳокимни йиғилганларга таништириб, унга янги лавозимда муваффақиятлар тиладилар. 

Бош вазир Бахитжан Сағинтаев Давлат раҳбарининг қарорига кўра, Астана ва Алмати шаҳарлари билан бир қаторда, Шимкент шаҳри Қозоғистоннинг бир миллиондан зиёд аҳолига эга шаҳарлари қаторига қўшилганини таъкидлади.

– Ҳозирги кунда Шимкент – жадал тараққий этаётган минтақа, бу ерда тадбиркорлик, туризм, транспорт ва логистикани ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Шимкент бундан буён Туркистон вилояти билан бир қаторда улкан агломерацияга айланиб, минтақа иқтисодиётини янги поғонага кўтариши керак.

Таништириш давомида Бош вазир Ғ. Абдирахимовнинг турли масъул лавозимлардаги, шу жумладан, Шимкент шаҳри ҳокими вазифасидаги катта иш тажрибасини кўрсатиб ўтди. Б. Сағинтаев янги ҳокимнинг Давлат раҳбари умидини оқлашига комил ишонч билдирди.

Шаҳар аҳли номидан нафақадор Алданазар Қурманбеков сўзга чиқди.

– Қозоғистон Мустақиллик олган даврдан бери Шимкент шаҳри ривожланган инфратузилмага эга йирик саноат мегаполиси сифатида шаклланди. Шаҳарнинг янги мақомини ҳисобга олсак, эндиликда янада катта ютуқларга эришилишига шак-шубҳа йўқ. Бунинг учун биз Элбошига чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – деди у.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-06-21, 10:55 670
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.