26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жансейит Туймебаев Туркистон вилоятининг ҳокими этиб тайинланди

Давлат раҳбарининг топшириғи бўйича Б. Сағинтаев ва А. Жақсибеков Туркистон вилоятининг ҳокимини таништирди

ҚР Президенти Нурсултан Назарбаевнинг топшириғи бўйича Бош вазир Бахитжан Сағинтаев ва Президент Маъмурияти раҳбари Адилбек Жақсибеков янгидан ташкил этилган Туркистон вилояти маслаҳатининг сессиясида қатнашдилар. 

Мажлис давомида Бош вазир Б. Сағинтаев Туркистон вилояти ҳокими лавозимига Жансейит Қансейитули Туймебаевни тайинлаш ҳақидаги таклифи ёзилган Давлат раҳбарининг вилоят маслаҳати депутатларига йўллаган хатини ўқиб берди. Овоз бериш якунига кўра депутатлар Президент тавсия қилган номзодни бир овоздан қўлладилар. 

Ж. Туймебаев 1958 йили Жанубий Қозоғистон вилоятида дунёга келган. С. М. Киров номидаги Қозоқ Давлат университетини ҳамда Москва Давлат ижтимоий университетини тамомлаган. Филология фанлари доктори. Турли йилларда ҚР Президенти Протоколи раҳбари, ҚР Президенти маслаҳатчиси, ҚРнинг РФдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, ҚР Таълим ва фан вазири, ҚРнинг Туркия Республиксидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифаларини бажарган. 2016 йил октябрь ойидан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими.

Шундан сўнг, Бош вазир Бахитжан Сағинтаев ва ҚР Президенти Маъмурияти раҳбари Адилбек Жақсибеков Туркистон вилояти фаоллари билан учрашиб, янги ҳокимни таништирдилар.

Бахитжан Сағинтаев кеча Давлат раҳбарининг тарихий қарори билан мамлакатимизда янги Туркистон вилояти ташкил топганини эсга солди. 

– Туркистон кўп асрлар бўйи нафақат Марказий Осиё, шунингдек, бутун туркий олам сиёсий ва маънавий ҳаётининг маркази бўлди. Давлат раҳбарининг муқаддас Туркистонни вилоят маркази сифатида белгилаш ҳақидаги қарори минтақани янада ривожлантиришга имкон беради. Элбошининг ушбу тарихий қарори маҳаллий халқнинг турмушини яхшилашга, шу билан бирга, бутун минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, – деди Б. Сағинтаев.

Давлат раҳбарининг топшириқларини бажариш мақсадида ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Маминнинг раислигида Туркистон шаҳрининг туркий оламнинг маданий ва маънавий маркази сифатида ривожланишига таъсир кўрсатадиган Бош режасини ҳозирлаш билан шуғулланувчи Ҳукумат комиссияси тузилди. 

Таништирув чоғида Бахитжан Сағинтаев Ж. Туймебаевнинг турли масъул раҳбар лавозимларда улкан тажриба орттирганини таъкидлаб ўтди. 

Учрашув давомида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам сўзга чиқдилар. Ёзувчи Мархабат Байғут, жамоат арбоби Шалатай Мирзахметов минтақа аҳли номидан Давлат раҳбарига халқнинг маънавий куч-ғайратини оширадиган ҳамда минтақани ривожлантиришга янги туртки берадиган қарор қабуллагани учун миннатдорчилик билдирдилар. 

, 2018-06-21, 10:56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.