26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жаҳон чемпионати: қизиқарли ўйинлар олдинда

Россия яшил майдонларида ўтаётган ушбу халқаро мусобақада илк маротаба ҳакамлар VAR (такрор видео) мосламасидан фойдаланишмоқда. Натижада, ушбу чемпионат адолатли ўтмоқда. Ўйиндан сўнг футбол мухлисларининг баҳс ва мунозаралари ҳам кам бўлади. 

Ушбу ҳафтада жаҳон чемпионатининг биринчи тур ўйинларига якун ясалиб, иккинчи тур ўйинларига старт берилди. Биринчи тур сўнгги ўйинларига тўхталсак, Швеция – Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин кичик (1:0) ҳисобда швецияликлар фойдасига ҳал бўлди. Гранквистнинг пеналтидан киритган тўпи швецияликларга муҳим 3 очкони тақдим этди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувда ҳакамлар VAR (такрор видео) мосламасидан фойдаланишди ва бу пеналтини аниқлашда қўл келди.

Иккинчи турни чемпионат мезбонлари Россия ғалаба билан бошлаб, муддатидан аввал плей-оф босқичига йўл олди. Миср билан ўтказилган учрашув Россия учун бироз омадли кечди. Гол муаллифлари – Фатхи (автогол), Денис Черишев, Артём Дзюба, Муҳаммад Салоҳ (пенальти). Миср терма жамоаси учун чемпионат ўз ниҳоясига етди. Шу билан бир қаторда Осиёдан Саудия Арабистони ҳам жаҳон чемпионати билан хайрлашди. Энди бу иккала жамоа 3 турда ўзаро беллашади. Россия ҳамда Уругвай терма жамоалари эса 25 июнь куни гуруҳдаги биринчи ўрин учун кураш олиб боради. 

Уругвай–Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин кутилганидек, Уругвайнинг ғалабаси билан якунланди. Гол муаллифи ўша машҳур Луис Суарес. Таъкидлаш жоизки, Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес терма жамоа сафида 100-учрашувини ўтказиб, терма жамоа сафида 100та ўйин ўтказган олтинчи футболчига айланди. Бунгача, ушбу кўрсаткични Эдинсон Кавани, Кристиан Родригес, Диего Форлан, Диего Годин ва Макси Перейралар қайд этишган. Энг қизиғи, Форландан бошқа барча футболчилар ҳозирда терма жамоада ўйнашмоқда. 

Бельгия – Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйин кўпчилик кутганидек, белгияликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Бу ўйинда Бельгия терма жамоаси жавобсиз 3 та гол киритиб, гуруҳдаги натижасини яхшилаб олди. Гол муаллифлари: Мертенс (дубль), Лукаку. 

Тунис – Англия учрашувида инглизларнинг қўли баланд келди. 11 дақиқада Тоттенхем ҳужумчиси Харри Кейн ҳисобни очса, кўп ўтмай, Тунис футболчиси Сасси ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳарри Кейн иккинчи голни киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Биринчи турдаги яна бир кутилмаган натижалардан бири Колумбия – Япония терма жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйинда жуда кўпчилик Колумбиянинг ғалабасини тахмин қилганди. Аммо кун чиқар юрт вакиллари бўлган Япония терма жамоаси ҳам чемпионатга бежиз ташриф буюрмаганлигини амалда исботлаб берди. Дастлаб 6 дақиқада Кагава пенальтидан гол уриб, ҳисобни очса, 39 дақиқада Кинтеро ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 73 дақиқасида Япониянинг етакчи футболчиси Осака ғалаба тўпини киритиб, жамоадошлари жонига оро кирди. 

Польша терма жамоаси дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Сенегал билан ўтган учрашув польшаликлар учун бироз омадсиз кечди, десак, муболаға бўлмайди. 37 дақиқада Польша терма жамоаси ҳимоячиси Ционек ўз дарвозасига (автогол) киритиб, жамоасини оғир аҳволга солиб қўйди. 60 дақиқада сенегалликлар иккинчи тўпни киритишса, 86 дақиқада польшаликлар ҳисобни қисқартиришди (1:2). 

“В” гуруҳидаги иккинчи ўйинда Португалия Марокашга қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Криштиану Роналду тан олинди. Португалиялик ҳужумчи ўйиндаги ягона гол муаллифига айланди. Эътиборли томони – Роналду ҳозир 2 та ўйинда 4 та гол киритиб, пешқадамликни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринларда Денис Черишев ҳамда Диего Коста. Уларнинг ҳисобида ҳозирча 3тадан гол мавжуд. Кучли тўртликни белгиялик Дрис Мертенс 2 а гол билан якунлаб турибди. 

Жаҳон чемпионатинининг “А” гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувлари якунланди. Эрон – Испания баҳсида испанияликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.Костанинг голига Эрон футболчиси жавоб қайтарган эди, аммо бу сафар ҳам VAR тизимига мурожаат этилиб, гол ҳакам томонидан инобатга олинмади. Шу тариқа, Испания Эронни мағлуб этиб, очколари сонини Португалия билан тенглаштириб олди. Ушбу учрашувдан сўнг Эрон терма жамоасининг бош мураббийи Карлеш Кейруш ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Футболчиларни табриклайман. Улар мусобақа фаворити ҳисобланган жамоа билан жанговор руҳда ўйнашди. Биз сўнги очко учун ўйнашимизга тўғри келади. Энди Португалияга қарши ўйинимиз қолди, бу сўнги имкониятимиз. 

Аргентина гуру³дан чиºа оладими?

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Хорватияга йирик (0:3) ҳисобда ютқазиб қўйганидан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Аргентиналиклар 2та турдан сўнг 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб туришибди. Хорватия эса нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Қолган битта йўлланмага 3та терма жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Исландия Нигерияни мағлуб этса:

Сампаоли шогирдлари сўнгги турда Нигерияни мағлуб этишдан ташқари, параллел кечадиган ўйинда Исландиянинг Хорватияга ютқазишини кутишга мажбур. Ушбу натижалар қайд этилса, Аргентина ва Исландиянинг очколари тенглашади. Бундай ҳолатда тўплар нисбатига қаралади. Шу боис, жанубийамерикаликлар сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонишлари талаб этилади. Тўплар нисбати бир хил бўлиб қолса, қоидага кўра плей-оффга чиқадиган жамоа номи аниқланади. Аргентинада эса сариқ карточкалар етарли.

Нигерия Исландияни мағлуб этса:

Мана шу вариант Аргентина учун қулайроқ. Боиси, Месси жамоадошлари сўнгги турда Нигерияни мағлуб этиб, 2-ўринни эгаллашлари мумкин. Албатта, Исландия ҳам 3-турда Хорватияни мағлубиятга учратиб, ўз очколарини 4тага етказиш имкониятига эга. Бундай ҳолатда ҳам юқоридаги тўплар фарқи ва фейр-плей қоидаси ишга тушади.

Нигерия Исландия билан дуранг ўйнаса:

Бундай ҳолатда исландларнинг очкоси 2тага етади. Аргентина сўнгги турда Нигерияни мағлуб этиши ва Исландиянинг Хорватияга қарши ўйинда очко йўқотишини кутишга мажбур.

Ҳар учала ҳолатда ҳам кўп жиҳат хорватларга боғлиқ бўлиб қолади. Сўнгги турда Модрич ва Ракитич жамоадошлари Исландияни мағлуб этишса, Аргентинада кейинги босқичга чиқиш имконияти ошади. Шунда ҳам Сампаоли шогирдлари 3-турда Нигерияни мағлуб этишлари шарт эканини унутмаслик лозим.

Юқорида айтилган натижалар қайд этилсагина, Аргентина терма жамоаси гуруҳдан чиқиши мумкин.

, 2018-06-23, 21:12 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.