26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Офарин» нинг қарноқлик лауреати

Шимкент шаҳрида ўтган анъанавий «Офарин» танловида Кентов шаҳрининг Қарноқ қишлоғидан Нурали Икром ўғли ҳам муваффақиятли иштирок этиб, сара санъаткорлар беллашувида лауреатлик унвонини қўлга киритди. 

Нурали Қарноқдаги «Балапан» болалар боғчасида мусиқа фани ўқитувчиси сифатида самарали меҳнат қилмоқда. Жуда кўп танловлар ғолиби бўлган. Жорий йилги «Офарин» санъаткорлар танловида «Фоний дунё» қўшиғи ижроси билан иштирок этди. Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Нуралининг ўзи. 

Қишлоққа обуна ишлари билан навбатдаги ташрифим чоғида Н. Сотиволдиевни танловдаги ғалабаси билан табрикладим. Нуралининг волидаи муҳтарамаси Насиба Жалолова Қарноқ қишлоғидаги маданият соҳаси мутасаддиси, жонкуяр ташкилотчи. Нуралини қишлоқ марказидаги тарихий дошқозон ёнида ота-онаси Икром Сотиболдиев билан бирга тасвирга олдим (тасвирда). Мана шундай фидойилар бор экан, санъатимиз равнақ топаверади. 

– Мен «Офарин»да машҳур санъаткорлар Ғиёс Бойтоев, Гулбаҳор Эрқулова, шунингдек, ўзим каби ҳамкасб санъаткорлар билан мулоқотда бўлиб, катта таассурот олдим. Келажакда ижодий изланиб, янги зафарларга эришаман, деган қатъий ишончим бор, – деди Нурали Икром ўғли. 

М. АЛИ, 2018-06-23, 21:12 237
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.