26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирликдаги баракали ташаббуслар

Доимий жамоатчи обуначимиз, Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси Тойир Абдувалиев ҳомийлигида Бирлик даҳасидаги Бобир Абдуқодиров раҳбарлик қилаётган «Раҳмат» ўйингоҳида ўн олтита турли ёшдаги жамоалар футболдан куч синашдилар. 

Тадбир аввалида сўзга чиқиб, ҳомий-ташкилотчи Тойир аканинг хайрли ишларини атаб ўтиб, кўпчилик номидан миннатдорчилик билдирдим. Т. Абдувалиев ўйинчиларга омад тилаб, ҳар бир футбол жамоасини «Жанубий Қозоғистон» газетасига обуна қилишини айтганида гулдурос қарсаклар ўйингоҳни қоплади. Тойир аканинг ўғли Акром ва Равшан Исоқов, Солиддин Аҳмедов, Достон Абдураҳмоновлар ушбу мусобақа анъанавий тус олганини фахр билан қайд этдилар. Ғолибларга фаол жамоатчи Райимжон Қўчқоров раҳбарлик қилаётган «Үлес» хайрия жамғармасидан совғалар ҳамда шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси номидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Қарийб минг китоб жамланган «Электрон кутубхона» дискининг иккитасини Тойир акага ғолиблар учун топширдим. Қизиқарли бошланган ўйин кечқурун Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси Қутлуғ Ваҳобов бунёд этган, шу куни тантанали равишда биринчи спортчиларни қабул қилган «Нурасил» замонавий ўйингоҳида давом этди. Илгари бу жой ахлатхона, ташландиқ жой бўлиб ётарди. Тадбиркорнинг қутлуғ қадами билан тозаланиб, ўрнига муҳташам спорт мажмуаси бунёд этилди, арча дарахтлари ўтқазилди. 

– Қутлуғ укамизга раҳмат. Ҳайит байрами, Астананинг 20 йиллиги муносаби билан биринчи ўйинларни бепул ўтказишга қарор қилиб, улкан ҳиммат кўрсатди. Омад, саодат ёр бўлсин, – деди Тойир ака Қутлуғ Ваҳобовнинг ҳимматидан миннатдор бўлиб. Қ. Ваҳобов яқин келажакда тренажер зали ишга туширилиши, бассейн қуриш нияти борлигини маълум қилди. Ниятлар ижобат бўлсин. Ўйингоҳга келувчилар мутасадди Жасурнинг 8 702 511 89 11 рақамли уяли телефонига қўнғироқ қилишлари лозим. 

Эртаси куни Тойир акага қўнғироқ қилиб, мусобақа ғолибларини аниқладим. Биринчи ўринни 2001 йили туғилган спортчилар жамоаси, иккинчи ўринни эса 1991 йилги спортчилар, учинчи ўрин эса фахрий спортчиларга насиб этибди. Тўртинчи ўринни Ўзбекистондан келиб, қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган ишчи ёшлардан иборат жамоа эгаллади. Барча ғолибларга ҳомий Тойир Абдувалиев ташкилотчилигида пул мукофотлари, совғалар тақдим этилди. Ҳомий Қ. Ваҳобовга ҳам ажойиб ўйингоҳни тақдим этгани учун кўпчилик номидан билдирилган миннатдорчиликни таъкидлашимиз жоиз. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-06-23, 21:25 850
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.