26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мурувват ойининг эҳсонлари

савоб ишлари, хайрли тадбирлари билан санъаткорлар ҳам фаолликни қўлдан бой беришмаяпти. Мурувват кўрсатадиган, эзгу ишларнинг ҳиссалари баланд мунаввар ой поёнида Шимкент шаҳар Енбекши тумани Тўғиз мавзесидаги «Париж» тўйхонасида мурғак ва ўксик қалбларга шодлик улашилди. Мазкур кошонанинг соҳиби, таниқли тадбиркор Абдубакир Норбеков таваллуд айёмини Тўлебий болалар уйи тарбияланувчилари билан бирга нишонлади.

Тўйхонага ушбу санани нишонлаш учун болалар муассасасининг 70га яқин тарбияланувчилари келишди. 

Тўкин дастурхон, бетакрор ва жозибали қўшиқлар, рақслар байрамга ўзгача шукуҳ берди.

– Тадбиркорларимиз, қалби кенг ҳамда сахий ишбилармонларга катта раҳмат. Уларнинг шундай ташаббуслари билан кўнгли ярим, ота-она меҳридан жудо болаларни қувонтиришяпти. – Муассасамизда 7 ёшдан 19 ёшгача болалар тарбияланишади. Улар кўпи ота-онасидан айрилган, ярим етимлар ҳам анчагина. Болаларнинг бошини қўшадиган мазкур даргоҳнинг ташкил этилганига ҳам яқинда 96 йил тўлди. Истеъдодли тарбияланувчиларимиз ҳам анчагина, улар билан фахрланамиз. Улар орасида ёш оқинлар, созанда ҳамда қўшиқчиларимизнинг борлиги ғуруримиз. Ишбилармонларимиз эса уларнинг истеъдодлари янада серқирра бўлиши учун моддий ёрдамини аяшмаяпти.

Муборак Рамазон ойида ушбу савобли тадбир ташкилотчиси, таниқли санъаткор, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги санъаткорлар уюшмаси фаоли Хайруллоҳ Қулабдуллаев тадбирни очиб, болалар учун байрам ташаббусини қўллаб-қувватлаган «Париж» тўйхонаси соҳиби А. Норбеков ҳамда кечада иштирок этадиган барча санъаткорларга миннатдорчилик изҳор этди:

– Савоб умидида қилинаётган амалларимизни Яратганнинг ўзи қабул айласин. Шундай савоблари мўл кунда хайрли тадбирдан четда қолмаётган санъаткорларимиздан рози бўлсин. Ўйлайманки, бундай эзгу ишларимиз анъанага айланиб, бардавом бўлади ҳамда бу соҳада савоб амалларда беллашадиган санъаткорларимиз сафини кенгайтиради.

Байрам муносабати билан Шимкентнинг «Париж»ида ҳақиқий Эйфель минорасининг 16 марта кичрайтирилган ва ўз навбатида жуда муносиб ўрнни эгаллаб, унга улуғворлик бахш этаётган кошона муаллифи билан танишиш насиб этди. 

Асли касби муҳандис-механик бўлиб, тадбиркорликда ишбилармон доираларда анчагина танилган 

А. Норбеков «Париж»ни 2016 йилда расман очиб, хайрия ишлари билан халқимизга танилиб улгурди. Нафақат хизмат кўрсатиш, савдо соҳаси, ишлаб чиқариш, машинасозлик соҳаларида ҳам 100дан зиёд одамни иш билан таъминлаяпти. Ўз оиласи билан бирга тадбирни кўтаринки руҳда нишонлади. Болалар ҳам ҳомийларини қутлаб, уларга раҳмат айтиб, шеърлар ўқишди.

Истеъдодли ёш санъаткор Д. Қулабдуллаев, Ф. Норматов, раққоса Р. Йўлдошева ижросидаги куй-қўшиқлар кечага файз киритди.

А. Норбеков каби ҳомийлар, Х. Қулабдуллаев каби ташкилотчилар сафи кенгайиб, савобли ишлари бардавом бўлаверсин, деб ният қилдим.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-06-23, 21:27 661
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.