26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон – Ўзбекистон: прокуратура ҳамкорлиги кучаяди

Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари Бош прокуратуралари вакиллари Шимкент шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик учрашувини ўтказдилар. Унда Қозоғистон томонидан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Ғ. Нурдаулетов, Бош транспорт прокурори, Ақтўбе, Манғистов, Қизилўрда, Жанубий Қозоғистон вилоятлари прокурорлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э. Йўлдошев раҳбарлигидаги делегация таркибида Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятларининг прокурорлари бор эди.

Учрашувда меҳнатга ноқонуний жалб этиш, жиноий қидирув доирасида халқаро талабларни бажариш, судланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини депортация қилиш, шунингдек, чегарадаги ўтказиш-назорат бекатларида автотранспорт ўтиш йўлакларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мажлис иштирокчилари чегаравий алоқа, Қозоғистон ва Ўзбекистон прокуратураларининг ўзаро иш юритиши икки томонлама келишувни янада такомиллаштиришга имконият яратишини таъкидладилар.

Учрашув сўнггида икки мамлакатнинг Бош прокуратура вакиллари меҳнатга ноқонуний жалб этиш, судланганларни топшириш, жиноий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро талаблар ижросига йўналтирилган қатор ҳужжатларни имзоладилар.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-23, 21:34 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.