26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорликдан фаровонлик сари

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Тўлебий туманига хизмат сафари билан борди

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Тўлебий туманига хизмат сафари билан бориб, қатор ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалик соҳаси фаолияти, Элбоши топшириқлари ҳамда давлат дастурларининг ижроси билан танишди. 

Минтақа раҳбари даставвал Кўксаёқ қишлоғидаги «Keremet agro Group» қишлоқ хўжалик ширкатига борди. 2017 йили 40 гектарда интенсив боғ барпо этган хўжалик раҳбари Абзал Ўзибай бу ишга 503 млн. тенге сармоя жалб этди. Боғда 87 500 туп «Гала», «Голден делишес», «Айдаред» ва «Редделишес» навли олма кўчатлари ўтқазилиб, агротехника талаблари асосида парвариш қилинмоқда. Ширкатда ишлаётган 50 одамнинг ойлик маоши 90 минг тенге. 

Сўнгра, вилоят ҳокими Тасариқ овулидаги Сабиржан Танабаевнинг узумчилик хўжалигига ташриф буюрди. Хўжалик 2016 йили барпо этилиб, дастлаб 10 гектар ерда узумзор барпо этилди. 2017 йили унинг майдони яна 10 гектарга кенгайтирилиб, 17 минг туп кўчат ўтқазилди. Ҳозирги кунда хўжалик боғбонлари 32 минг туп ҳусайни узум кўчатини парваришламоқда. Сармоявий лойиҳа қиймати 50 млн. тенгени ташкил қилади. Бу маблағнинг ярми «Даму» давлат дастури доирасида «Максимум» ҳудудий сармоявий марказ орқали молиялаштирилди. Давлатдан 10 гектар ер сотиб олган хўжалик яна 10 гектар ерни 49 йилга ижарага олди. Узумзорнинг ҳар гектарига давлат 750 минг тенгедан субсидия тўламоқда. Жорий йилда узумзордан нишона ҳосили олинади. У гектаридан 35-40 тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Бу ерда 10 одам доимий иш билан таъминланган, уларнинг ўртача ойлик маоши 50 минг тенге. Боғ тўлиқ ҳосилга киргач, бу миқдор икки баравар кўпаяди. 

Таъкидлаш жоизки, яқин йилларда хўжалик мева-резавор сақлаш омбори ва уларни қайта ишлаш цехини очишни режаламоқда. Боғдорчилик хўжаликлари фаолияти билан танишган минтақа раҳбари боғдорчилик кластерига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

Вилоят ҳокими борган навбатдаги жой – Қасқасу қишлоқ округи, Кенесари овулидаги Довуд тепа қалъаси. Бу тарихий жойни маҳаллий аҳоли Есимхантепа деб атайди. Археологик ёдгорлик Сайрамсув дарёси бўйида жойлашган. 2006 йили бу ерда тарихий-маданий ёдгорликларни ўрганиш, тиклаш ва фойдаланиш маркази томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган. Марказнинг хулосасига кўра, Есимхантепа 14-18 асрларда дунёга келган. 

Шунингдек, минтақа раҳбари Қасқасу қишлоқ округида барпо этилаётган кичик ГЭСнинг қурилиши билан танишди. «Ақсу-Қуат» МЧБ мутасаддиларига кўра ГЭСнинг қуввати 3,7 Мвт.ни ташкил қилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1500,0 минг тенге. У ишга тушса, 25 одам доимий иш билан таъминланиб, 110 минг тенгедан маош олади. 

Вилоят ҳокими, шунингдек, кўп серияли «Тўле бий» бадиий фильми туширилаётган майдонда бўлди. Фильмни «Сақ» киностудияси вилоят ҳокимлиги қўллови билан суратга олмоқда. 

Хизмат сафари ниҳоясида вилоят ҳокими Давлат раҳбарининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан туман фаоллари билан учрашув ўтказди. Тўлебий туманига сафари натижаларига якун ясаган Ж. Туймебаев барча имконият ва бор салоҳият ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва шу орқали ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилган вазифалар талаб даражасида бажарилаётганидан мамнунлигини яширмади. Замонавий корхоналарни барпо этиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни бугунги талаблар асосида ривожлантириш мақсадида улкан ишлар амалга оширилаётганини қайд этиб, бу борада туманда амалга оширилган ишларга баҳо берди. Шунингдек, у туманда давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда иқтисодий ислоҳотларни жадал давом эттириш юзасидан Президентимиз ва ҳукумат томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларга эътибор қаратди. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-06-23, 21:36 660
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.