26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ИЛЛАТИ

Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлигининг вилоят департаменти давлат хизматчиларининг нуфузини ошириш доирасида кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда. 

Мухбиримиз соҳанинг тажрибали мутахассиси, департамент раҳбарининг ўринбосари Айбек Шилмановдан ушбу  мавзуда  мусоҳаба олди. 

Суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

–  Департамент томонидан Элбоши­нинг “100 аниқ қадам” Миллат режаси бўйича жорий йилда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– 2015 йилнинг 23 ноябрида янги “Қозоғистон Республикасининг давлат хизмати тўғрисида” Қонуни қабул қилиниб, 2016 йилнинг 1 январидан амалга жорий этилди. Ушбу Қонун Элбошимизнинг “Миллат режаси – беш институционал ислоҳотни амалга ошириш борасидаги 100 аниқ қадами”нинг (бундан кейин – Қадам) дастлабки 15 қадами билан мувофиқлаштирилган. Давлат хизматининг мансаб модели давлат хизматига бўлган ишончни орттирмоқда.

Бунинг исботи – 2015 йили 891 одам давлат хизмати тизимидан кетган бўлса, 2016 йили бу рақам 233ни ташкил қилди.

2016 йили лавозимли ўсиш асосида мансабида кўтарилганлар сони 2015 йилга қараганда 12 фоизга ошди.

Жанубий Қозоғистонда 8700 давлат маъмурий хизматчисининг 6638 нафари мажмуавий аттестациядан ўтди. Шунга мувофиқ, департамент томонидан барча туман ва шаҳарларда учрашувлар ўтказилди.

Бундан ташқари, давлат органлари ва персонал бошқарув хизматлари раҳбарлари билан бир неча марта учрашувлар уюштирилиб, тушунтириш ишлари юритилди. Шунингдек, аттестация комиссияларининг аъзолари (200га яқин) минтақавий ўқитиш маркази базасида ўқитилди. 

Департамент фаолиятига оид мате­риаллар memkyzmet.kz сайтида жой­лаштирилиб, “Аттестатлаш-2017” мах­сус рукни очилди. Вилоятда 65 аттестатлаш комиссияси тузилган (16таси маҳаллий ижро органларда, 49таси марказий органларнинг минтақавий департаментларида).

Ҳозирги кунда тест топшириш мавсуми тўлиқ якунланди.

Тест топшириш натижаси 27 фоиз – “аъло”, 69,5 фоиз – “яхши”, 3,3 фоиз – “қониқарли”, 0,2 фоиз – “паст” натижани кўрсатди.

Режага мувофиқ, аттестациянинг суҳбат­лашиш мавсуми 14 мартда бошланиб, 24 майда тугатилди.

Аттестациянинг суҳбатлашиш мавсуми (ЖҚВ Судлар маъмурияти, Давлат даромадлари департаменти, вилоят ҳокими девони) бошланди.

Комиссиянинг фаолиятига оид арз тушган ҳолда, масалани зудлик билан ҳал қилиш мақсадида Департамент ва ЖҚВ прокуратураси билан бирлашган тезкор гуруҳлар тузилди. Туман, шаҳарлар ҳамда вилоят марказидаги ушбу гуруҳларнинг сони – 8та.

Фуқароларнинг қонуний вазифалари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Департаментнинг 51-51-51 рақамли ишонч телефони ишламоқда.

Энди давлат хизматига киришга номзодлар ва давлат хизматчилари сайтдаги маълумотларни смартфонларига мобил қўшимча орқали олишлари мумкин. Шунингдек, бу ерда хизмат кўрсатиш тизими, давлат хизматидан фойдаланиш учун керакли ҳужжатлар рўйхати, қонунлар тўплами ҳамда тест топшириш ва яна бошқа маълумотларни олишлари ҳам мумкин.

– Уюшган жиноятчиликнинг олди­ни олиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

– Маълумки, жорий йилги Мактубида Элбоши: “Биз элдаги уюшган жиноятчилик даражасини пасайтириш йўналишида жиддий қадамлар ташладик. Лекин, асосий эътибор кўпинча уюшган жиноят­чилик оқибатлари билан курашишга қаратилмоқда”. Давлат раҳбари уюшган жиноятчиликка қарши курашишда кўп нарса бутун жамиятнинг фаол иштирок этишида, деб таъкидлади.

Шу сабабли, жамиятда уюшган жиноятчиликка қарши маданиятни шакллантириш мақсадида Департамент томонидан 147та тадбир ўтказилиб, уларда 13 954 одам иштирок этди.

Вилоятнинг барча туман-шаҳарларида “Порасиз келажакка. Биргаликда!” шиори остида автотранспортдаги сайёр гуруҳи тузилди. Унинг таркибига “Нур Отан” партияси, давлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда жамиятнинг фаол вакиллари кирди.

2017 йил 21 март куни Уюшган жиноятчиликка қарши сайёр гуруҳнинг Туркистон шаҳридаги “Есимхан” номли майдонда аҳоли билан дастлабки учрашуви ўтди. Тадбирда 300дан зиёд одам иштирок этди.

2017 йилнинг 1-чорагида уюшган жиноятчиликка қарши сайёр гуруҳ 5та учрашув ўтказди, унда 837 одам қатнашди.

Шунингдек, яна бир катта тадбир 2017 йилнинг март ойидан бошлаб Агентлик синов тартибида “Эшикдан эшикка” дастурини ишга туширди. Апрель ойида ЖҚВ бўйича 557 000 уйга таратилган коммунал хизматлар учун тўлов квитан­цияларида уюшган жиноятчилик кўри­нишларига барҳам бериш мақсадида эслатмалар эълон қилиниб, тарқатилди. (Шимкент шаҳри бўйича 197000 уйга ва туманлардаги 360000 уйга).

Ҳозирги кунда ЖҚВда ушбу мавзуга оид 30 мингга яқин плакатлар илиб қўйилди ва фуқароларга қўлма-қўл эслатмалар тарқатилди. Бундай плакатлар орқали жамият иллатига қарши кураш шаҳар йўналишидаги жамоат транспортида ҳам тарғиб қилинмоқда.

Шаҳримиздаги 4та кинотеатрда (“CINE­MAX Shymkent Multiplex”, “Арсенал”, “RAHIMA PLAZA”, кинозал “Азия 3D”) ҳар куни уюшган жиноятчиликнинг олдини олишга оид видеороликлар намойиш этилмоқда.

3 LED экранлари ва 70та жамоат транспортида ва Қўнаев шоҳкўчасидаги 30та диодли ёритгич экранларда кунига 20 марта такрорланадиган уюшган жиноятчиликка оид видеороликлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, вилоят “Қозоғистон-Шим­кент”, “Ўтрор”, “Айғақ”, “Nar tv”, “TVK” телека­­­­­­­нал­ларида ҳам ушбу видеолав­ҳалар намойиш қилинмоқда. 

Шу билан бирга, департамент томо­нидан уюшган жиноятчиликка қар­ши мониторинг ва таҳлилий ишлар юритилмоқда. Мақсад – уюшган жино­ятчиликка қарши ҳаракатлар борасида ҳуқуқдан фойдаланиш амалиётини баҳолаш. Мониторинг – оммавий ахборот воситаларидаги эълонларга, шахсий ва ҳуқуқий шахсларнинг аризалари, ижтимоий сўровнома юритиш манбалари, нотижорий ва халқаро ташкилотларнинг маълумотлари, шунингдек, қонунда ман этилмаган бошқа ахборот манбалари асосида бажарилади. Мониторинг натижаси баъзида таҳлил юритишга сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Таҳлил деганимиз – коррупциявий ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаблар ва ҳолатларни аниқлаш ва ўрганиш.

2017 йилнинг 4 ойида департамент томонидан 3 соҳада (7та ташкилот) ишлари юритилди. Йил бошида қурилиш, меъморчилик ва шаҳарсозлик соҳаларида, яъни, вилоят давлат меъморчилик-қурилиш назорат бош­қармаси, меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси ҳамда Шимкент шаҳар меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлимида ташқи таҳлил тадбирлари амалга оширилди.

Февраль-апрель ойлари оралиғида “Атамекен”миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда, маҳаллий ижроия органларининг давлат савдо ишларига таҳлил юритилди. Яъни, вилоят давлат савдо бошқармаси ва соғликни сақлаш бошқармалари ҳамда Шимкент шаҳар таълим бўлимининг давлат хариди ишларига таҳлил юритилди. Унинг натижаси бўйича йиғилиш ўтказилиб, таҳлил қилинди.

2017 йил март ойида “Атамекен” МТП томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасига, кенгроқ қилиб айтганда вилоят фавқулодда вазиятлар департаментига таҳлил юритилди. Унинг якуни бўйича йиғилишни июнь ойида ўтказиш режаланмоқда.

– Уюшган жиноятчилик фактлари билан қўлга тушиб, жазоланганлар борми?

– Юқорида таъкидлаганимдай, департамент томонидан уюшган жиноят­чиликка қарши мониторинг ва таҳлил ишлари юритилади. Биринчи чоракдаги мониторинг натижаларига кўра, коррупциявий жиноятларни содир этгани учун 11 шахс судланди. 

– Уюшган жиноятчиликка оид фактлар ҳақида хабар қилганларга қандай мукофот кўзда тутилган?

– ҚР Ҳукуматининг 2015 йил 30 декабрдаги “Уюшган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик фактини ошкор қилган ёки уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатларга бошқа йўллар билан ёрдамлашган одамларни рағбатлантириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 1131-сонли қарорига кўра, уюшган жино­ятчиликка оид ҳуқуқбузарлик фактларини ошкор қилган ёки уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатларга бошқа йўллар билан ёрдамлашган одамларга бир марталик пул мукофоти белгиланган.

У қуйидагича миқдорда берилади:

* коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғ­рисида маъмурий ишлар бўйича – 30 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (бундан кейин ОҲК);

* унча оғир бўлмаган коррупциявий жи­­­­­ноятларга оид ишлар бўйича – 40 ОҲК;

* оғирлиги ўртача коррупциявий жи­но­ят­­ларга оид  ишлар бўйича – 50 ОҲК;

* оғир коррупциявий жиноятга оид иш­лар бўйича – 70 ОҲК;

* ўта оғир коррупциявий жиноятларга оид ишлар бўйича – 100 ОҲК.

Ушбу Қоидаларнинг 9-моддасида кўзланган ҳолатларда, Ёрлиқ билан тақдирлаш ёки миннатдорчилик билдириш каби рағбатлантиришлар белгиланиши мумкин.

Рағбатлантиришни молиялаштириш республика бюджети ҳисобидан юри­тилади.

– Ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот берсангиз.

– 2004  йили Қозоқ гуманитар ҳуқуқ университетини тамомлаганман. Маълу­мотим – олий. Давлат хизма­тидаги меҳнат стажим – 11 йил. Меҳнат фаолиятимни 2005 йили ҚР ички ишлар органларидан бошлаб, кейинги йилларда ушбу агентлик тизимида хизмат қилмоқдаман. 2016 йилдан ҚР Давлат хизмат ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар Агентлиги ЖҚВ  департаменти раҳбари­нинг ўринбосари вазифасини бажариб келмоқдаман.

Оилалиман, 1 қиз, 1 ўғлим бор.

– Суҳбатингиз учун ташаккур!

 

 

Малика Элтоева, 2017-05-25, 11:30 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.