26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Осойишталик посбонлари

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак 

23 июнь. Бугун – Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигига қарашли муассасаларда хизмат қиладиган полиция ходимларининг байрами. Бу касбий байрам 1992 йили 23 июнда Қозоғистон Республикаси Олий кенгаши қабул қилган “Қозоғистон Республикаси ички ишлар органлари тўғрисида” Қонуни билан чамбарчас боғланган. У Қозоғистон полициясининг хизмати ва вазифасини белгилаган дастлабки қонуний акт ҳисобланади.

2007 йили 5 июнда “Қозоғистон Республикаси ички ишлар органлари тўғрисида” ҚР Қонунининг қабулланганига 15 йил тўлиши муносабати билан Элбоши Нурсултан Назарбаев 23 июнни Қозоғистон Полицияси куни деб эълон қилди.

Мустақилликнинг илк йилларидан юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, жамият ва давлатнинг барча соҳаларини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар қаторида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни таъминлаш масалалари ҳам бор. Давлат раҳбари томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий давлат қуриш, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида қабул қилинган қарорлар мажмуасини, чунончи, “100 аниқ қадам” Миллат режасини амалга оширишда ҳам полиция ходимларининг ҳиссаси беқиёс.

Ички ишлар органлари ходимлари билан аҳоли ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишонч ва шаффофликни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари фаолият юритишмоқда, полиция таянч пунктлари ишлаб турибди, улар юртимизда тинч-осуда ҳаётимизнинг таъминланишига хизмат қилмоқда.

Қозоғистон полицияси куни – полиция ходимлари ҳамда полиция фахрийларининг меҳнатларини инобатга олиб, уларга миннатдорчилик билдириш куни. Шу куни хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган полиция ходимлари хотирланиб, (вилоятимизда уларнинг сони 23 нафар) тадбирлар уюштирилади. Жорий йили Қозоғистон полицияси хизмати ташкил қилинганлигининг – 26 йиллиги нишонланади. 

Касби юртимиз осойишталигига боғлиқ барча тезкор-қидирув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, патруль-пост хизматлари, алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари ходимларини касбий байрамлари билан муборакбод этамиз.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-06-23, 21:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.