26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон вилояти марказига ҳоким тайинланди

Туркистон вилоятининг ҳокими Жансейит Туймебаев, ҚР Президенти маъмурияти ва Туркистон шаҳар маслаҳати розилиги билан Туркистон шаҳри ҳокими лавозимига Алипбек Шарипбекули Ўсербаевни тайинлади. Вилоят ҳокими шаҳар фаолларини Туркистон шаҳрининг вилоят маркази бўлгани билан табриклаб, шаҳар раҳбарини таништирди.

А. Ўсербаев 1961 йили туғилган, олий маълумотли, ихтисослиги бўйича муҳандис-кимёгар-технолог. Меҳнат фаолиятини 1983 йили Қарағанди асбест-цемент маҳсулотлари заводи машинисти сифатида бошлаган. 1986-2014 йиллари Туркистон шаҳридаги қурилиш ва саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида – Туркистон шаҳар маслаҳати котиби вазифасини бажарувчи, Кентов, Туркистон шаҳарлари ҳокими ўринбосари, Туркистон шаҳри ҳокими, вилоят тадбиркорлик ва индустриявий-инновациявий тараққиёт бошқармаси раҳбари лавозимларида меҳнат қилди. 2017 йилнинг декабрь ойидан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида хизмат қилди.

Минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев тарихий ва масъулиятли йилларда Туркистон шаҳрининг ҳокими ва ҳокимлик бўлимларига осон бўлмаслигини таъкидлади.

Вилоят раҳбари шаҳар ҳокимига Туркистон шаҳрининг Бош режасини жадал тайёрлашни, замон талабига мувофиқ шаҳарнинг тараққиёт суръатини янада оширишга имконият яратиш мақсадида шаҳар инфратузилмасини шакллантиришни топширди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Жансейит Қансейитули индустриявий минтақадаги лойиҳаларни кўпайтириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда ишлаб чиқаришни кучайтириш, логистика имкониятларини орттириш, шаҳарни сайёҳлик маркази сифатида ривожлантириш юзасидан аниқ қарорлар қабул қилиш шаҳар ҳокимининг устувор вазифалари бўлиши зарурлигини айтди.

– Энг аввало, Туркистон мамлакатимизнинг маънавий тиргаги эканлигини унутмаслигимиз керак. Бу ерда уюштирилган ҳар бир тадбир тарихий воқеа бўлиб қолишини ёдимиздан чиқармаслигимиз даркор, – деди минтақа раҳбари.

Йиғин сўнггида Жансейит Туймебаев Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаолларни тақдирлади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-06-23, 21:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.