26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жаҳон чемпионати авжида

Газетамизнинг ўтган сонида Аргентинанинг гуруҳ босқичидан қандай қилиб чиқиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берган эдик. Уларнинг бахтига Нигерия – Исландия ўртасидаги учрашув нигерияликлар фойдасига ҳал бўлди. Ушбу учрашув нафақат нигерияликлар, балки, Аргентина учун ҳам омадли кечди дейиш мумкин. Сабаби, Аргентинанинг гуруҳ босқичидан чиқиши айнан ушбу ўйинга боғлиқ эди. Учрашувда Нигериянинг етакчи футболчиси Аҳмад Муса киритган иккита гол нигерияликларга муҳим 3 очкони тақдим этди. 

2- турнинг яна бир қизиқарли учрашувларидан бири – Бразилия – Коста-Рика терма жамоалари ўртасида ўтди ва Бразилиянинг йирик (2:0) ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Қизиқарли жиҳати шуки, бразилияликлар учрашувнинг асосий вақтида эмас, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Гол муаллифлари: Филиппе Коутиньо, Неймар.

2-тур учрашувларидан яна бири Германия – Швеция терма жамоалари ўртасида кечди. Дастлаб 32-дақиқада Швеция терма жамоаси футболчиси Тойвонен ҳисобни очса, кўп ўтмай Марко Ройс 2-гол билан дурранг натижага эришди. Агар ушбу ҳисобдаги натижа ўйин якунланганига қадар ўзгармаса, амалдаги Жаҳон чемпионлари бўлган Германия терма жамоаси ушбу чемпионат билан хайрлашиши мумкин эди. Лекин уларнинг бахтига ҳакам томонидан қўшиб берилган 5 дақиқа омадли келди. Ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда Тонни Кросс жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жамоасига жуда муҳим бўлган 3 очкони тақдим этди. 

 

Осиё минтақасидан Жанубий Корея терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 2-тур доирасида Жанубий Корея – Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:2 ҳисобида мексикаликларнинг фойдасига ҳал бўлди. 26-дақиқада Карлос Вела пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очса, 66-дақиқада Чичарито ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда Сон Хон Мин ҳисобни қисқартирди. Умумий ҳисоб 1:2. Мексика ушбу ғалабадан сўнг, плей-офф масаласини ҳал қилди. 

Бельгия – Тунис терма жамоалари ўртасидаги учрашув Бельгиянинг йирик (5:2) ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Бельгия ушбу ғалабадан сўнг муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Гол муаллифлари: Азар (дубль), Лукаку (дубль), Бронн, Батшуайи, Хазри.

Швейцария – Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам жуда қизиқарли кечди. Сабаби, иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш учун астойдил курашмоқда эди. Дастлаб, 5-дақиқада Сербия терма жамоаси футболчиси Митрович ҳисобни очса, иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Гранит Жака натижани тенглаштирди. Ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда Швейцариянинг етакчи футболчиси Шакири ғалаба тўпини киритди.

Қолган ўйинлар натижаси қуйидагича:

Англия – Панама 6:1, Польша – Колумбия 0:3, Япония – Сенегал 2:2.

Ҳозирда тўпурарлар рўйхатида Харри Кейн пешқадамликни қўлга олди. Унинг ҳисобида 5та гол мавжуд. Ундан кейинги ўринларда 4та гол билан Криштиано Роналду ҳамда Лукакулар туришибди. Денис Черишев ҳамда Диего Косталарнинг ҳисобида ҳозирча 3 тадан гол бор.

, 2018-06-26, 10:52 199
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.