26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шоирни эслаб

(Шоир Миртемир хотирасига бағишланади)

Шеърият ишқида ёнган ҳокисор,

Устоз меҳнатлари улкан, салмоқли.

“Асарлар”, достони теран, ўйноқи,

Ҳаммаси мукаммал тотли, қаймоқли.

 

Дўстлик, тинчлик чун чексиз сафари,

Мир устоз “Шеърлар” и “Сурат”, “Зафар”и.

Ноёб луғатга кон қаламдонлари,

“Излаганим”, “Юз бир”, “Алп сиймо”лари.

 

Шеърий белбоғи эларо таржималари,

“Манас”у “Қирқ қиз”, “Лирика”лари.

“Тоғдай таянчим” билди устоз Бердақни,

Тагор, Гейне, Пушкин, Навоийларни.

 

“Шуълалар қўйнида”, “Пойтахт” тўрида,

“Ҳурмат белгиси” бор, “Халқ шоири” у.

“Ёдгорлик” китобин тутмади қўлга,

 Оғир “Хўрсиниқ” бор ўғли дилида.

 

“Тингла ҳаёт” садоларин тингланг, – дер шоир,

 Барчага “Ёдгорлик” “Сайланма”ларим.

 “Мажнунтол тагига ўтқизинг...” яна,

 “Мени ёд эт” қўшиғин тинглай бир бора.

 

“Сўнгги хат”им “Бонг” урар “Жилға бўйида”

“Ватан учун” янграсин “Давр қўшиқлари”м.

Илҳом париси-ла “Боғ кўча” кездим,

Унутманг, юртдошим, қишлоқдошларим...

 

Булбул севар чаманни, инсон Ватанни,

Тошкент кетиб, мадҳ этдилар Иқонни

Қозоқ-ўзбек ҳавосидан куч олиб,

Қуролдилар, “олтин кўприк” қўрғонни.

 

“Балиқ ови”, “Сой”, “Онагинам”ни,

Ёритди ёшлигим ўтмиш тубидан.

Домладек бот эслаб, болалигимни,

Оқ қоғоз юзига тортдим қаламни.

 

Гулҳаёт АҲМЕДОВА, 2018-06-26, 10:55 201
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.