26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қалбим ларзага келди

Фахриддин Қоратоевнинг “Эл фарзанди, халқ ҳофизи” китоби ҳақида

Китобни ўқиш жараёнида Фахриддин Умаровнинг ҳаёт йўли, ижоди қалбимни ларзага келтирди. Асарни ўқир эканман, эл ардоқлаган, ҳурмат қилган халқ ҳофизининг янги қирраларини, мазмун-моҳиятини англаб, қалбим тўлғаниб, кўз ёшларим шашқатор бўлди.

Бўлиб ўтган ҳаётий воқеалар кинотасмадагидай ўз ифодасини топган.

“Зар қадрини заргар билади”, деганларидай, китоб муалифининг заҳматли меҳнатлари, изланишлари халқимиз қалбидан ўрин олди, китобхонлар меҳрини қозонди. Рисолани ўқир эканмиз, сирли сандиқнинг жарангдор овози қулоқларда жаранглагандек бўлади. Асардаги воқеаларни тасвирлаган ҳар бир сатрлар юрагингизни титратиб, ҳофиз билан ғойибона суҳбатга чорлайди.

Дарҳақиқат, китобни такрор ва такрор ўқир эканман, шу ҳиссиётларни бошимдан кечирдим.

Эҳтиросларимни жиловлай олмай, хайрли ишни амалга ошираётган Фахриддин Қоратоевга тасаннолар айтдим. Парламент депутати бўлса ҳам, камтарлиги, оддийлиги ва одамохунлиги билан кишилар қалбидан жой олган Фаҳриддин Қоратоевнинг халқига хизмати ва эзгу ишлари таҳсинга лойиқдир.

Халқ ноиби Фаҳриддин Қоратоевнинг бундай эзгу амаллари оз эмас. 

Ўтганлар руҳини шод этиш ва уларнинг маънавиятини келажак авлодга мерос қилиб қолдириш, уни ўрганиш ва тарғиб қилиш асосий мақсадларидан биридир. 

Китобда икки халқ алломаларининг дўстлик алоқалари, ўзаро ҳурмати, ижодий ҳамкорлиги ўз аксини топган. Дарҳақиқат, қозоқ ва ўзбек халқлари асрлар оша ўзаро қўлни қўлга бериб, иноқ яшаганлиги тарихий манбаларда кўп учрайди. 

Ҳақиқатан ҳам, ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлигини ривожлантиришда Мухтор Ауезов билан Ойбек, Ғафур Ғулом билан Собит Муқанов, Ғабит Мусрепов билан Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Тожибоев билан Миртемир ораларидаги самимий дўстлик алоқалари алоҳида аҳамият касб этади, – ёзади муаллиф. 

Парламент депутати Фаҳриддин Қоратоевнинг “Эл фарзанди, халқ ҳофизи” асари ҳам икки халқнинг дўстлик ришталарини мустаҳкамлашига шак-шубҳа йўқ.

Ҳофизнинг ширали овозини, ижодини, ҳаётини бугунги авлодга ҳикоя қиладиган ушбу китоб Қозоғистондаги барча ўзбекларнинг миллий ғурури ва туганмас маънавий меросига айланиб қолади.

Муҳаббат АМАТОЕВА, 2018-06-26, 11:01 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.