26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлқин ака саксонга тўлди

Туркистон шаҳар оқсоқоллар кенгаши аъзоси, анча йиллардан буён шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгашига раҳнамо бўлиб келган Тўлқин Саидмуродов жорий йил саккизинчи июль куни саксон йиллик юбилейи тантанасини Туркистон, Кентов, Сайрам, Шимкент, Тошкент ва яна қатор шаҳар ҳудудларидан ташриф буюрадиган қадрли меҳмонлар иштирокида нишонлайди. 

У 1938 йили Қарноқ қишлоғида Худойберган ота ва Қурбон ая хонадонида дунёга келди. Оилада акалари ва синглиси Учқун, Ёрқин ҳамда Мариям билан бирга вояга етди. Қишлоқдаги Карл Маркс, Туркистондаги Ҳамза номли мактабларда таҳсил олгач, Самарқанд савдо институтининг товаршунослик факультетини 1960 йили тамомлади. Меҳнат фаолиятини матлубот жамиятида бошлаб, Туркистон ва Сайрамда ушбу жамияти раиси ўринбосари, раис лавозимларида фаолият юритди. Ишда талабчанлиги, ташкилотчилиги билан танилди. Ташкилотнинг Алмати, Москва шаҳарларида ўтган қатор анжуманларида делегат бўлиб иштирок этган. Жуда кўп тарихий шахслар хусусан, Қозоғистонни узоқ йиллар Совет Иттифоқи даврида оқилона бошқарган Динмухамед Қўнаев билан бир неча марта суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган. Ўзи туғилиб ўсган қадим Қарноқда қуйилган, Ҳазрат Яссавий мақбарасига Амир Темур фармони билан туҳфа этилган тарихий дошқозонни Ленинграддаги Эрмитаждан ўз жойига қайтарилишида Туркистон шаҳар ижроия қўмитаси раиси Эркин Жўрабековдек кўплаб ҳимматли инсонлар билан бирга ҳисса қўшган таниқли жамоат арбоби, маданият вазири Ўзбекали Жанибеков Тўлқин аканинг яхши қадрдони эди. Жамоат ишларидаги фаоллиги учун Туркистон шаҳрининг фахрий ва ибратли фуқароси унвонлари соҳиби, Жанубий Қозоғистон вилоятига кўрсатган хизмати учун медали ва яна кўплаб кўкрак нишонлари билан мукофотланган Тўлқин ака 1981 йилнинг баҳорида «Знак почета» ордени билан тақдирлангани ҳам шонли тарих. У умр йўлдоши, фармацевтика соҳасида самарали меҳнат қилиб, эл эъзозини қозонган Сурайё Муҳаммадраҳим қизи билан бахтли ҳаёт кечиб фарзанди Алишерни муносиб, тарбиялаб ширин-шакар неваралар кўришган. 2000 йилдан зиёд тарихи бор табаррук Қарноқ қишлоғининг қадрли фарзанди сифатида тарихий қадамжоларни таъмирлаш, ободонлаштириш, Қарноқнинг Қозоғистон туризми харитасида фаол иштирок этиши йўлида баҳолиқудрат жон куйдираётган фидойилардан бири Тўлқин акадир. Отаси, мактаб директори, таълим бўлими раҳбари бўлиб ишлаган фидойи зиёли, Улуғ Ватан Уруши йилларида Украинада жанг майдонида жонини фидо этган Худойберган Саидмуродовнинг қабрини бир неча бор зиёрат этиб, Қуръон оятларини тиловат қилди. 

P.S: Туркистон шаҳар ҳокимлиги, маслаҳати, оқсоқоллар кенгаши, ўзбек этномаданият бирлашмаси бошқаруви, Кентов шаҳри, Қарноқ қишлоқ округи ҳокимлиги жамоалари Элбошимизнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида белгиланган вазифаларни оқсоқол отахон сифатида ёш авлодга етказиб, насиҳат қилишда ҳормай-толмай меҳнат қилаётган фидойи жамоатчи Тўлқин Саидмуродовни саксон ёш билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, яхши кайфият, барча эзгу ишларида муваффақиятлар тилайди. «Жанубий Қозоғистон» таҳририяти ҳам шу сара ниятлар ижобатини тилайди. 

Ш. МАДАЛИЕВ. Суратларда: қаҳрамонимиз умр йўлдоши Сурайё ая билан. ўтган асрнинг тарих саҳифалари – Д. Қўнаев билан мулоқот чоғида. Москва Кремлда матлуботчилар съездида, 2018-06-26, 11:05 775
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.