26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Дўстлик»нинг Астанага туҳфаси: 20 қозон палов!

Қозоғистон Републикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти кенгаш аъзоларининг навбатдаги мажлисида Астана шаҳрининг 20 йиллиги муносабати билан ташкиллаштириладиган тадбирлар муҳокама қилинди. 

6 июлда Астана шаҳрида уюштириладиган тадбир чоғида концерт дастури намойиш этилиб, астаналикларга асосий совға сифатида ҳамжамиятнинг республикамиз барча вилоятларидаги бирлашмалари ҳамжиҳатлигида 20та қозонда, ҳар бирида 20 килодан ўзбек миллий ошхонасининг энг тансиқ таоми, халқимиз меҳмондўстлиги ва бағрикенглиги ифодаси, дастурхонимиз кўрки – палов улашишга келишилди. 

Таом шу билан бирга, Астана шаҳридаги ижтимоий муассасаларга ҳам таратиладиган бўлди. Бу борада ишларни юритиш учун 5 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, олдинда амалга ошириладиган ишларнинг режаси аниқланди. Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятидаги йирик этномаданият бирлашмалари қаторида Сайрам тумани, Туркистон шаҳри ва Шимкентдаги туманлар томонидан ҳам тортиқ сифатида қозонлар қўйиладиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ЮНЕСКО қўмитасининг 11-сессиясида “Палов маданияти ва анъаналари” инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида рўйхатга киритилган. Бу халқимиз бой маданиятининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофидир.

Мазкур табдирда барча ҳохловчилар иштирок этишлари мумкин.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-06-26, 11:13 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.