26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меҳнат фаолиятига 475 йил тўладиган темирйўлчи Жанабаевлар сулоласи

Арис шаҳрида темирйўлчиликни авлоддан-авлодга ўтказиб келаётган Жанабаевлар сулоласи умр сурмоқда. Ўтган йили “Энг яхши меҳнат сулоласи” номинациясини қўлга киритган арисликлар оиласидаги 17 темирйўлчининг ушбу соҳадаги жами меҳнат стажи 475 йилни ташкил этади.

Темирйўлчи касбини дастлаб бошлаган сулоланинг етакчиси Тазабек Кушикбаев Улуғ Ватан уруши даврида фронт ортида меҳнат қилиб, сўнг Арис шаҳридаги Темирйўл суви муассасасида 36 йил ишлаб, нафақага чиқди. Шу даврда у чегарадош Талдиқудиқ, Қабилсай, Шағир станциялари аҳолисини сув билан таъминлаган.

Бугунги кунда 85 ёшга тўлган Жанабай ота умр йўлдоши Райхан момо билан 63 йил биргаликда тотув ҳаёт кечириб, 7 ўғил, 3 қизни тарбиялаб вояга етказди. Улардан 22 невара, 18 эвара суйиб, бугунги кунда Райхан опамиз собиқ Иттифоқ даврида “Қаҳрамон она”, Мустақил элимиз берган “Алтин алқа” билан тақдирланиб, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиб ўтирибди.

Арис шаҳри яқинидаги бурунги Қабилсай бекатида истиқомат қилган Жанабай ота бошлаган темирйўлчилар сулоласига 17 одам қўшилиб, ҳозирги кунда 14 нафари давом эттирмоқда. Яъни, 7 ўғли, икки келини ҳамда 5 невараси ота касбини эгаллаган.

Жанабаевлар сулоласига узоқ йиллар бўйи темирйўл соҳасига сингган меҳнати, эришган ютуқлари ва муваффақиятлари, базавий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда, жамиятда Меҳнат одамининг нуфузини орттириш ва меҳнатни рағбатлантириш мақсадида вилоят ҳокимининг “Энг яхши меҳнат сулоласи” номинацияси берилди.

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-05-25, 11:32 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.