26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мардлик ва жасорат улуғланган кун

Шимкентда Қозоғистон полициясининг 26 йиллиги муносабати билан ёдгорлик ўрнатилди.

Тантанали тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов, милиция генерал-майори Ж. Султанов ва соҳа фахрийлари ҳамда полиция ходимлари иштирок этишди.

Ёдгорликнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят раҳбари Жансейит Қансейитули  янги иншоотнинг аҳамиятига тўхталиб, ички ишлар органлари ходимларини касбий байрамлари билан табриклади.

Жамоат тартибини барқарорлаштириш, элимиз осойишталигини муҳофаза қилиш йўлидаги матонатли хизматларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, хизмат бурчини ўтаётганда вафот этганлар хотираси учун ушуб ёдгорликни очмоқдамиз. Ҳеч бир ёдгорлик вафот этган полициячиларимизнинг ўрнини боса олмайди.  Элимиз тинчлиги йўлида жонини фидо қилган довюрак, мардлар эл ёдидан асло чиқмайди. Ҳурматли полиция ходимлари ва фахрийлари! Сизларни касбий байрамингиз билан табриклайман, ўзингизга соғлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, машаққатли ишингизда муваффақиятлар тилайман. Элимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!, – деди вилоят ҳокими.

Тадбир давомида вилоят ички ишлар департаменти шахсий таркиби тантанали марш билан ўтди, шунингдек, тадбир иштирокчилари ИИД музейини томоша қилишди.

Сўнг, “Ижтимоий тотувлик” саройида полиция фаолиятига бағишланган фотокўргазма уюштирилди. Энг яхши полиция ходимлари тақдирланиб, тадбир концертга уланиб кетди.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-06-26, 11:15
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.