26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эл нетиб топгай мениким...

Журналистлар клубида “Маънавий янгиланиш” дастури ижроси муҳокама қилинди

Жорий йил 22 июнь куни Алмати шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон халқи Ассамблеяси Журналистлар ва таҳлилчилар клубининг кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Унда ҚХА раисининг ўринбосари – Котибият мудири Л. Прокопенко, Ахборот ҳамда коммуникациялар вазирлиги ахборот қўмитаси раиси Е. Нукежанов, Ассамблея аъзолари, республика ва минтақавий ОАВ раҳбарлари, этномаданият бирлашмалари аъзолари, журналистлар, блогерлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш жараёнида журналистларнинг вазифалари ҳамда мавзуга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Анъанага кўра, дастлаб ҚХА қошидаги Журналистлар клубига раиса этиб, бир овоздан Қимбат Хангелдина сайланди. 

Тадбир модератори Қимбат Дўсжан янги раисга муваффақият тилаб, барча журналистларни касбий байрами билан қутлади.

Леонид Прокопенко бугунги тадбирнинг муҳимлигига тўхталди.

– Элбоши бешта ижтимоий ташаббусни тавсия қилди ва давлатимиз ушбу йўналишда фаолият юритмоқда. 19 июнь куни Бурабай курорт шаҳарчасидаги Абилайхан майдонида ижтимоий тотувлик ҳамда умуммиллий бирликни ривожлантиришга бағишланган тадбирда “Қазақтану” илмий-маърифий лойиҳасининг тақдимоти ўтди. Лойиҳанинг асосий мақсади – қандай этнос бўлишидан қатъиназар, барча қозоғистонликларнинг умум маданий коди, ягона қадриятлари ва умуммиллий тарихий тафаккури асосида халқ бирлигини мустаҳкамлаш. Бу борада биз катта ишларни бошладик. Ёшлар “Буюк Дашт” акцияси доирасида қадимий жойларни зиёрат қилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга оширишда ОАВнинг роли жуда муҳим, шунинг учун журналистларни бу борада фаолликка чорлайман, – деди у.

“Хабар” телеканали директори Ерлан Игисинов ОАВга ишонч мавзуига тўхталди.

– Замонавий ОАВ жамоатчилик фикрини шакллантиради. Навбатдаги ФВ ҳақида ёзиш осон, мен ҳамкасбларимни жуда ҳурмат қиламан, чунки, улар ҳар куни 100 фоиз ижобий ахборот бериб боришади. “Қазақтану” – бу муҳим ва долзарб! Бироқ ҳаммамиз ушбу мавзунинг қизиқарли, тушунарли ва оммабоп бўлишига ҳисса қўшишимиз лозим. Масалан, тилочар, тушов кесар. Ҳар ким “Маънавий янгиланиш”га йўлбошловчи бўлиб, “Қазақтану” ҳақида айтиб бера олади, – деди Е. Игисинов ва “Болаларимиз келажаги учун “Қазақтану” лойиҳасини амалга оширайлик!”, дея барчани бу ишга ҳисса қўшишга чақирди.

–Ҳақиқий қозоқ, қозоқ эмас, ҳақиқий қозоқ – дўмбира!, – дея сўз бошлади “Казконтент” ҲЖ Бошқаруви раиси Евгений Кочетов.

– Ижтимоий тармоқлар ахборотлар тезлигини ўзгартирди. Бу янглиш фикр. Ижтимоий тармоқлардаги ахборотлар журналистни ҳаётий фаолликда ушлаб туради. Ижтимоий тармоқлар касбий журналистикани барбод этмоқда. Бу ҳам муаммо эмас. Тўғри, блогерлар бор, аммо журналистика ҳам бир жойда қотиб қолгани йўқ. Бугунги замонавий журналист нафақат мақола тайёрлайди, балки видеога, суратга олади, монтаж қилади, постлар ёзади.

Сўз сўнгида Евгений бир сирни ошкор қилди. “Биз ўзимиз учун қизиқарли ахборотларни тарқатамиз. Мен дўмбира чалишни яхши кўраман. Бироқ интернетда қозоқ фольклори ҳақида ахборот жуда кам. Биз энди қозоқ асарлари ижросини ўрганишга доир видео-дарслар бериб боришни режалаштирдик”.

Тадбир мобайнида жуда кўплаб қизиқарли маълумотлар янгради, сўнг энг фаол қалам соҳиблари Ассамблеянинг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Тақдирлаш чоғида Леонид Прокопенко 1 июль куни туғилган чақалоққа ҚХА логотипи билан дўмбира тақдим этилишини маълум қилди.

Мухтабар УСМОНОВА. Шимкент – Алмати – Шимкент, 2018-06-26, 11:17
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.