26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат хизматчилари байрами нишонланди

Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри давлат хизматчилари касбий байрамларини тантанали равишда нишонладилар. Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида ўтган Давлат хизмати органларининг 20 йиллигига бағишланган тантанада 900га яқин давлат хизматчиси иштирок этди. 

Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, Шимкент шаҳри ҳокими Ғабидулла Абдирахимов, ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги минтақавий департаменти раҳбари А. Кўмекбаев, вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев ва бошқалар иштирок этишди. 

Тадбирни очган ТВ ҳокими Жансейит Қансейитули барча давлат хизматчиларини касбий байрами билан қутлади.

– Давлат хизматчисининг фаолияти – туғилган Ватани ва халқига хизмат кўрсатиш даражаси билан баҳоланади. Элбошимиз тавсия этган бешта институтционал ислоҳотнинг биринчи йўналишида давлат хизматини янги поғонага кўтариш, яъни касбий давлат девонини қуриш вазифаси белгиланган. Жорий йили давлат хизмати ишлари бўйича ваколатли орган – Давлат хизмати ишлари агентлиги ташкил топганига 20 йил тўлмоқда. Вилоятимизнинг ривожланиши, фаровонлиги, барқарорлиги сизларнинг касбий маҳоратингиз, тажрибангиз, интилишларингизга боғлиқ. Миллат мавқеини кўтарадиган, юрт обрўсини ўстирадиган, халқ ишончини оқлайдиган давлат хизматчиси бўлиш – шарафли бурч. Миллий манфаат билан давлат манфаатларига хизмат қилаверайик, – деди минтақа раҳбари. 

Тантанали тадбирда давлат хизмати соҳасида кўп йиллардан буён намунали хизмат қилиб келаётган давлат хизмати ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, ҚР Давлат хизмат иишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги минтақавий департаменти раҳбарининг махсус ташаккуронмалари топширилди. 

Ҳозирги кунда Туркистон вилоятидаги 575 давлат идорасида 8700дан ортиқ давлат хизматчиси бор. Уларнинг ўртача меҳнат стажи 10 йилдан ошади. 

Тантанали тадбир байрам концертига уланди.

Д. ЗИЁМАТОВА. С. ИСАМАТОВ суратлари, 2018-06-26, 11:22 710
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.