26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тозалаш техникаси топширилди

Туркистон вилояти маркази – Туркистонга шаҳар тозалиги учун олинган янги техника берилди. Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев мазкур автотранспорт калитларини тантанали равишда топширди.

Замонавий янги техника бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажаришга қодир. Масалан, сув сепиш ускунасига эга автомашина ёз мавсумида кўчаларга сув сепиб, супурса, қишда муз ва қорни эритиб, тозалашни ҳам эплайди. Топширилган 8та техника воситаси умумий қиймати 189 млн. 165 минг тенге.

Қадим Туркистон шаҳри – вилоят маркази мақомини олганини таъкидлаган шаҳар раҳбари асосий вазифа – шаҳар тозалиги эканлигини таъкидлади.

 Бугунги кунда Туркистон шаҳри аввалги туман миқёсидаги шаҳар эмас, вилоят марказига айланган шаҳар бўлди. Ушбу йўналишда бизу сизга юкланган вазифа ва талаб жуда юқори. Туркистон учун ҳозирги кунда энг муҳим масала шаҳар озодалиги, кўкаламзорлаштириш. Тозалаш ишларини жонлантириш учун унга керакли техниканинг сонини кўпайтириш асосий юмушларимиздан бири, – деди А. Ўсербаев.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Туркистоннинг замон талабига мувофиқ ривожланиш суръатини янада ошириш учун зарур йўналишларни такомиллаштириш ҳамда шаҳарнинг логистика имкониятларини ошириш, сайёҳлик маркази сифатида ривожлантириш бўйича аниқ тадбирларни доимий эътиборда тутишини ҳамда келгусида зиммага юкланган талаб ўта кучли бўлишини таъкидлади.

М. УСМОНОВА, 2018-06-26, 11:25 799
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.