26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон вилоятининг Астанага туҳфаси

Байрам арафасида пойтахтга 300 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жўнатилди

Туркистон вилояти товар ишлаб чиқарувчилари Астана шаҳрининг 20 йиллиги муносабати билан 23-24 июнь кунлари пойтахтда озиқ-овқат ямаркасини ўтказди. Унда 50 нафардан зиёд тадбиркор қатнашди. Ярмаркада 122,8 миллион тенгелик 286 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзонлаштирилган баҳода сотилди.

Чунончи, 65 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 101 тонна сабзавот, 18 тонна сут маҳсулотлари, 23 тонна мева, 18 тонна картошка, 20 минг дона тухум, 6 тонна балиқ, 5 тонна қуритилган мева, 4 тонна турли консервалар, 41 тонна бошқа маҳсулотлар пойтахтликлар томонидан мамнуният билан харид қилинди.

Умуман олганда, Туркистон вилояти Астананинг юбилейи муносабати билан 5 марта ярмарка уюштиради. Уларга жами 14753 тоннани ташкил қиладиган 28 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатилади. Ана шу мақсадда вилоятимиздан 35та йирик фермер хўжалиги ва корхона сараланиб, тайёргарлик ишлари кучайтирилди. 

Республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 12,4 фоизи Туркистон вилоятига тегишли. Масалан, пахтанинг 100 фоизи, узумнинг 72,5 фоизи, полиз маҳсулотларининг 60 фоизи, озиқ-овқатнинг 36 фоизи, маҳсарининг 43,4 фоизи, сабзавотнинг 24 фоизи, маккажўхорининг 21 фоизи, сутнинг 13,5 фоизи, гўштнинг 12,3 фоизи минтақамизда етиштирилади.

Туркистон вилояти илғор технологиялардан унумли фойдаланмоқда. Иссиқхоналар барпо этиш, томчилатиб суғориш, интенсив боғ яратишда ҳам мамлакатимизда етакчи.

Кейинги йилларда вилоятимизда халқаро андазаларга мос йирик мол бўрдоқилаш, замонавий роботлаштирилган сут-товар фермалари ва парранда фабрикалари ишга туширилмоқда. Майда фермер хўжаликларини йирик ширкатларга бирлаштириш борасида ҳам вилоятимизда залворли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-26, 11:28 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.