26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қирқ оқиндан – қирқ ўлан

Қозоқ-ўзбек – бир дарёдан сув ичган, бир яйловда чорвачилик қилган туташ тақдирли халқлар. Ўзаро яқинлик ришталари, биродарлик алоқалари давр синовидан ўтган. Қувонарлиси, қардош давлат раҳбарларининг ташаббуси билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари тобора ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев Фармонига кўра, жорий йил “Қозоғистонда  – Ўзбекистон йили” деб эълон қилинди, келаси йилда эса “Ўзбекистонда – Қозоғистон йили” ўтади. 

“Қозоғистонда – Ўзбекистон йили” доирасида шу кунгача Астана, Алмати, Шимкент, Туркистон шаҳарларида қатор тадбирлар уюштирилди. Иқтисодий, маданий-маърифий ва адабий алоқалар тикланиб, яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди. Атоқли шоир ва ёзувчиларнинг асарлари таржима қилинмоқда. Бу борада Ғ. Ғулом ва С. Муқанов, Миртемир ва А. Тажибаев, Ойбек ва М. Ауезов, Ж. Жабборов ва 

С. Мавленовлар бошлаб берган ўзаро дўстлик муносабатлари ибрат мактаби бўлиб қолаверади.

Адабий алоқаларнинг илдизи теран. Жумладан, сўнгги вақтларда қозоқ адабиётининг ўзбек китобхонлари орасида машҳур бўлишида Н. Фозилов, С. Сиёев, М. Мирзо, М. Исломқулов ва бошқа ижодкорлар баракали хизмат қилишди. 2010 йилда М. Мирзо таржимасида чиқарилган “Сайра, дўмбирам!” китобида ҳам 50 нафар қозоқ шоирининг шеърлари берилиб, адабиёт оламида ижобий баҳосини олган эди.

Яқинда эса Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриётида “Қозоқнинг қирқ оқинидан қирқ ўлан” шеърий тўплами чоп этилиб, китобхонлар қўлига тегди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Янгибой Қўчқоров таржимасидаги шеърларнинг мавзуси ранг-баранг. Унда Ватан, она табиат, муҳаббат мавзулари билан бир қаторда айтишув шаклидаги шеърлар ҳам берилган. 

“Қозоқ шеъриятидан янги намуналарнинг ўзбек тилида нашр қилиниши, ўзбек шеърхонлари учун яхши туҳфа бўлибгина қолмай, қозоқ шеърияти билан таништиришда ва икки халқ ўртасидаги адабий алоқаларни яқинлаштиришда дадил қадам бўлади деб ўйлаймиз”, ёзади филология фанлари номзоди А. Алимбеков китобнинг сўзбошисида.

Айниқса, ундаги шеърларнинг кирилл ва лотин алифбосида муқобил тарзда берилиши айни муддао бўлган. Шунингдек, китобда М. Дулатов, Б. Майлин, М. Хакимжанова, Қ. Шанғитбаев, Т. Бердияров, 

Е. Ибрагимов каби шоирларнинг асарлари ўзбек тилида илк бора эълон қилинмоқда. 

Шубҳасиз, ўзбек тилида чоп этилган қозоқ шеърияти намуналари адабий алоқаларни янги поғонага кўтаришга хизмат қилади. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-06-28, 10:23 918
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.