26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
"Шеър ярмида синмасин қалам"...

28 июнь – Алоқа ва ахборот ходимлари кунини шу соҳада хизмат қилаётганлар, жумладан, журналистлар кўтаринки кайфиятда қарши оладилар. Сананинг қандай нишонланишидан қатъиназар, улар байрам баҳона бир йил давомида бажарган эзгу ишларини сарҳисоб қилиб чиқадилар, мамлакатимизнинг ривожи учун амалга оширилаётган лойиҳалар, ижтимоий ташаббусларда ўзининг ҳам ҳиссаси борлигидан ички бир мамнуният уларни янада шиддат билан ишлашга ундайди. 

Қайсидир донишманднинг “Ўйлаш осон, ёзиш қийин!”, деган ибратли ибораси ҳеч хаёлимдан кетмайди. Ана шу гапни исботлаш учун биз бошқа томондан келиб кўрамиз...

Газетанинг битта сонини нашрдан чиқариш учун қанча одам тер тўкишини биласизми? Жавобгарлиги ўта юқори бўлган таҳлилий мақолани кўнгилдагидек ёзгану, лекин биргина ҳарфнинг ўрни алмашиб қолгани учун “жавобгарликка” тортилган мухбирнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўрингчи? Қисқаси, газета босмахонага етиб боргунга қадар анча машаққатли жараён мавжудлигини унга гувоҳ бўлганларгина яхши билади. Саҳифаларни тўлдириш учун кимдир олис туманга хизмат сафари билан бориб, тун ярмида уйига бир аҳволда қайтади. Шунга қарамай, эртаси куни тартибни бузмаган ҳолда ишга келиб, мақолани тайёрлаб бериши шарт. Кимнингдир биттагина саволга жавоб излаб, бир мансабдорнинг кабинетига икки-уч маротаба боришига тўғри келади. Ва ниҳоят, тайёр бўлган мақолаларни масъул котиб синчиклаб ўқийди, муҳаррир ўринбосари эса кўз нурларини тўкиб, ўз фарзандини парвариш қилгандек, унга жило беради. Дизайнерлар мақолаларга жон бахшида этиб, уларни маржондек териб чиқади. Навбатчи муҳаррир ва мусаҳҳиҳ барча муаммоларини унутган ҳолда ҳар бир ҳарфга синчиклаб назар солиб чиқмаса бўлмайди. 

Ундан кейин одамлар қўлига янгиликлар ўз вақтида етиб бориши учун босмахонадаги дастгоҳлар мутахассислар ёрдамида туни билан “мижжа қоқмай” тонг оттиришади. Тайёр бўлган газетани почта ходимлари муштарийларга илдамроқ етказиб беришга ошиқадилар. Мана, сизга иш жараёнининг қисқартирилган кўриниши...

Уни қўлига олган баъзи юртдошларимиз беш дақиқага етказмай варақлаб чиқади ва газета саёз чиққанлиги учун ўқимаётгани билан ўзини овутиб қўяди. Унга фойдаси йўқ расмий, мақолаларни ўқишга кетган вақтидан афсусланадиганлар ҳам бор. Лекин улар ижтимоий тармоқлардаги сафсаталарни соатлаб томоша қилишдан чарчамайдилар. Ана шу янгиликларни кимларгадир жўнатишни ўзининг бурчи, деб билиши эса ҳаммасидан ўтиб тушади...

Кейинги йиллардаги ана шундай воқеаларга тез-тез гувоҳ бўлаётган матбуот ходимлари эса кимгадир нафи тегишини ўйлаб, газетанинг кейинги сонини чиқаришга киришиб кетади. Тўғри, бу гаплар байрамга хос бўлмаслиги мумкин. Лекин ана шу аламли гаплар жамиятимиздаги камчиликларни тўғирлаши мумкин-ку, ахир...

Хулласи калом, сўз эркинлиги берилган мамлакатимизда ижод қилаётган ижодкорларга ҳавас қилса арзийди. Чунки, биз ҳуқуқий демократик давлатда умргузаронлик қилмоқдамиз. Демократия, сўз эркинлиги – мияга келган ҳар қандай фикрни қоғозга тушириш, дегани эмас. Айниқса, қонун устуворлиги ҳукм сураётган ҳозирги замонда ёзган ҳар бир сўзи учун жавоб берадиган журналист, мухбирларга, байрамингиз муборак, эзгу ишингиздан баҳра олиб яшанг, дейишдан чарчамаймиз ва ижодкорларнинг ёзишни бошлаган мақолаларини охирига етказишларига тилакдошмиз. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-28, 10:26 166
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.