26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уйғур матбуотига 100 йил

22 июнь куни Алмати шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистондаги уйғур матбуотининг 100 йиллигига бағишланган анжуман ўтди.

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари, ҚР Президенти Девони ҚХА Котибияти мудири Л. Прокопенко, ҚР Парламенти Мажлиси депутати 

Ш. Нурумов, Қозоғистон татар-бошқирд Конгресси раиси Т. Каримов, Қозоғистон Журналистлар академияси президенти С. Қўзибаев ҳамда олимлар, зиёлилар, журналистлар, жамоат ҳамда этномаданият бирлашмалари вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирнинг мақсади – “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш доирасида миллий матбуот тарихини чуқур таҳлил қилиш, унинг миллат маданияти, санъати, тили, анъаналарини асраш ҳамда ривожлантиришдаги ролини аниқлаш, миллий матбуотнинг жамиятдаги ўрни ҳамда моҳияти, ёшларни қозоғистонча ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Президентнинг ички ҳамда ташқи сиёсатини тарғиб этиш ва миллий ОАВни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилишдан иборат эди.

– “Садаий саранчи” газетаси – Қозоғистондаги уйғур матбуотининг дастлабки қалдирғочи эди. Газетанинг атиги олтита сони чиқишига қарамай, бу янгилик уйғурлар ҳаётида улкан воқеага айланган. Унинг биринчи муҳаррири, татар зиёлиси Зариф Баширий бўлди. Газетада уйғур маданияти, адабиёти, умуман, Марказий Осиё ҳамда Қозоғистоннинг шу даврлардаги турмуши ҳақида маълумотлар бериб борилган. Бугунги кунда уйғур матбуотининг шонли йўлини давом эттираётган “Уйғур овози” республика ижтимоий-сиёсий газетаси 1957 йилдан буён нашр этиб келинади. Қолаверса, кўплаб республика танловларининг совриндори ҳамдир. Газета – давлатимиздаги ижтимоий тотувлик ҳамда умуммиллий бирликни мустаҳкамлаш йўлида фаолият юритиб келади, – деди ҚХА раиси ўринбосари.

Анжуманда тарихчи олимлар миллий нашрларнинг ривожланиши, уларда кўтарилган масалалар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир сўнггида “Уйғур овози” газетаси бош муҳаррири Ершат Асматов ва бир гуруҳ фаол қалам соҳибларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Мухтабар УСМОНОВА. Шимкент – Алмати – Шимкент, 2018-06-28, 10:30 603
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.