26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўрдабоши туманида сармоя миқдори 1 млрд. 330 млн. тенгега ортди

Ўрдабоши туманида сўнгги 4 ойда 13та қишлоқ хўжалик ширкати тузилди. Унинг тўрттаси гўшт, учтаси сут, олтитаси деҳқончилик йўналишида иш юритади. Шунингдек, 2017 йилнинг 4 ойида қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 млрд. 346 млн. 300 минг тенгелик маҳсулот етиштирилган. Бу ҳақда Минтақавий коммуникациялар марказида Элбоши Мактубидан келиб чиқадиган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўтган матбуот анжуманида Ўрдабоши тумани ҳокими Алмасбек Мамитбеков гапириб берди.

Туман раҳбарининг айти­шича, Ўрдабоши туманида жорий йилнинг 4 ойида сармоя ҳажми 1 млрд. 330 млн. тенгени ташкил этган. Саноат соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 5 млрд. 020 млн. тенгега ортган.

–  Туманимизда 15 гектар иссиқхона қурилиши режаланган, бугун­ги кунда 7,2 гектар майдонда қурилмоқда. Жорий йилнинг режаси тўлиқ, 100 фоизга бажарилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиш­тиришда сув тежайдиган техноло­гиялар жорий этилган экин майдони 4524 гектарни ташкил этади. Ҳозирги кун­да Ўрдабоши туманида том­чилатиб суғо­риш усули 624 гектар ерда қўлланилмоқда, – дейди А. Мамитбеков.

Туман иқтисодиётида ки­чик ва ўрта бизнес улуши  29 фоизни ташкил этади. Рўйхатга олинган кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасидаги корхоналар сони 9 686га етган. Уларда 20 852 киши иш билан таъминланган.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 4 ойда 7 млрд. 068 млн. тенгега етиб, ундан тушган солиқ миқдори 106 млн. 100 минг тенгени ташкил этган.

Маҳаллий тадбиркорларга кичик насия муассасалари орқали жорий йилда 1132та лойиҳага 524 млн. 300 минг тенге насия берилган.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-05-25, 11:35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.