26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журнал муҳарририни танийсизми?

Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган журналистларнинг касбий байрами арафасида юзлаб мухлислар ишончини қозонган қаламкаш Карина ҚАМБАРОВАни таҳририятимизга таклиф қилдик.

– Карина, журналистика соҳасига қандай келиб қолгансиз?

– 10 йилдан буён шу соҳада фаолият юритиб келаман. Умуман олганда, журналистикани ўқимаганман. Ҳаётий тажрибам туфайли ушбу соҳада ишлаб, тузуккина ютуқларга эришиб келяпман. Дастлаб, оқ-қора рангда чоп этиладиган кичик бир газетада иш бошладим, кейинчалик катта-кичик журналлар ва газеталарда меҳнат қилиб, малака оширдим. Маълум вақт ўтгач, соҳанинг сир-асрорларини яхши ўзлаштириб, бошқа бир йўналишда, қизиқарли, чиройли, шаҳарликлар учун керакли, фойдали нашр чоп этишга бел боғладим.

– Дастлаб, миянгизга келган ғоя қандай эди?

– Шимкентда истиқомат қилганим учун ҳам, биринчи навбатда, тўйларга бағишланган журнал чиқаришни дилимга тугиб юрардим. Чунки, Шимкент байрамлар, маросимлар, тадбирлар ва тўйларга бой шаҳар. Бу ерда бир кунда тахминан 250та тўй нишонланади. Қолаверса, ўзим ҳам ёш, ҳали турмушга чиқмаганим боис, мен учун қизиқарли ҳамда бу жабҳада бор имкониятларимни кўрсата олишимга ишончим комил эди.

– Журналингизда муаммоли мақолалар ҳам босиладими?

– Йўқ, чунки журнал фақат байрамларга, хушхабарларга, ижобий янгиликларга мўлжалланган. Бир сўз билан айтганда, биз ушбу журнал орқали Шимкентга ва шимкентликларга хуш кайфият ва шодлик улашамиз!

– Журнал неча ёшда?

– 3 йилдан буён "Шымкент тўй каталоги" шимкентликлар ҳаётининг чамбарчас бир қисмига айланган.

– Каринахон! Қисқа ва мароқли суҳбат учун ташаккур! Сизни журналистлар байрами билан қутлаб, келгуси ижодий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Мухтабар УСМОНОВА ёзиб олди, 2018-06-28, 10:45 622
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.