26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Журналистика замонавийлашув жараёнида

«Янгиланиш аталмиш, илгаригидай, тарихий тажриба ва миллий анъаналарга панжа орасидан қарамаслиги керак. Аксинча, замона синовидан суринмай ўтган илғор анъаналарни муваффақиятли янгиланишнинг муҳим шартларига айлантира билиши лозим. Агар янгиланиш элнинг миллий-маънавий илдизидан озиқ ола олмаса, у хато йўлга бошлайди», деб ёзади Элбоши Н. Назарбаев «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида. 

Бу сўзлар журналистика соҳасига ҳам алоқадор. Шунинг учун сўнгги пайтларда йўқолиш арафасида турган, ўтган асрда кенг тарқалган, публицистиканинг етакчи жанрларидан бири ҳисобланадиган очерк жанрига эътибор қаратсак.

Жанр адабиётда ҳам, журналистикада ҳам бор. Чунки, ижодкор бедарвоза ёзмаслиги керак. Йўналишни йўқотиш ярим йўлда қолиш демакдир. Йўналиш бу – жанр. Жанр ўқувчини аниқ бир мақсад томон етаклайди. Ҳам бадиият, ҳам публицистик белги, хусусиятлар хос бўлган очерк жанрига икки жиҳатдан қаралади, баҳоланади. “Очерк ҳикоя билан тадқиқотнинг уйғунлиги”, – деган эди таниқли публицист Анатолий Аграновский. Очерк соф ҳикоя ҳам, соф тадқиқот ҳам эмас, балки уларнинг бир қатор муҳим аломатларини сингдирган ўзига хос асардир. 

 Пушкин, Радишчев, Герцен, Короленко даврида журналистик маҳорат чўққиси ҳисобланган очеркнинг туб илдизлари теранлигини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг адабиётшунос олимлари томонидан исботланди. Чунончи, портрет очерки, йўл очерки (Сафарнома)нинг энг яхши намунасини Алишер Навоийнинг “Мажолисун нафоис”, Мирзо Бобурнинг “Бобурнома”сида учратамиз. Навоий “Мажолисун нафоис”да 459 шоирнинг шахсияти, ижоди, зийнати, фазилати, қусурлари ҳақида шундай қисқа, лўнда, аниқ тавсифлар беради, шеъриятнинг латиф мисраларидан намуналар келтиради, маҳоратини холис, адолатли баҳолайдики, ушбу портрет характеристикаси ўқувчи ёдида узоқ вақт сақланиб қолади.

Сўнгги йилларда газетамизда қатор рукнлар остида очерклар берилди. «Яхшилар ёди», «Одамлар орсида», «Яхшилардан сўз очдик» шулар жумласидандир. Бундан мақсад – ўқувчига ҳаётни ёрқинроқ кўрсатиш. Айниқса портрет очеркларини чоп этиш орқали бир инсонни бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш, оммани билимли ва иқтидорли бўлишга даъват этиш, ўз қонун ва ҳуқуқларини биладиган, ўзини англаган, етук инсонлар ҳар доим жамият таянчи бўлишини англатиш асосий мақсаддир.

Бундан буён ҳам Давлатимиз раҳбарининг «Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи доирасида бир-биридан қизиқарли ҳаётий ҳикоялар, кўнгилочар мавзулардаги адабий-бадиий асарлар, халқимиз тарихи ва маданиятига оид ҳужжатли қиссалар, урф-одатларимиз, болалар ва ёшлар тарбиясига оид мақолалар сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-06-28, 10:59 155
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.