26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПО – 2017 кўргазмасида вилоят маданияти кунлари ўтади

ЭКСПО-2017 халқаро ихти­сос­лаштирилган кўргазмасида Жа­нубий Қозоғистон вилояти ма­даният кунлари ҳам юксак даражада ўтиши лозим. 

 

Буни Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев туман, шаҳар ҳокимлари ҳамда вилоят бош­қармалари раҳбарлари иштирокида ўтган селектор мажлисида маълум қилди.

– Дунё миқёсидаги кўламдор тад­бирнинг янада қизиқарли ўти­ши­да жануб санъаткорлари янгича йўна­лишда, бетакрор, бугунги замонга мос санъати билан ажралиб туришлари керак. Тадбирлар режаси тасдиқланиб, пухта тайёргарлик кўриш даркор. Давлатимиз нуфузи яна бир карра юксаладиган бир даврда, қайси соҳада бўлмасин, бор истеъдодимизни намо­йиш қилишимиз керак, – деди Жансейит Қансейитули.

Мажлисда маъруза қилган  вилоят маданият бошқармаси раҳбари Нур­бўлат Ахметжанов тадбир доирасида Жанубий Қозоғистон вилоятидан 610 кишидан иборат 17та ижодий жамоа иштирок этиб, санъатини намоён этишини маълум қилди. Улар орасида маҳаллий 22 нафар ҳунарманд ҳам бор.

– Маданий тадбир доирасида “Қазы­налы Оңтүстік” ҳунармандлари ва рассомларининг кўргазмаси, концерт дастурлари, жанубда суратга олин­ган анимациявий ҳамда бадиий фильм­­­лар омма эътиборига ҳавола қили­на­ди. Шунингдек, Ж. Шанин номидаги ви­лоят академик қозоқ драма ҳамда рус, қўғирчоқ, ҳазил-мутойиба ва сатира театрлари, цирк томо­ша­­­ла­ри астаналиклар ва кўргазма меҳ­­­­монларига хушкайфият улашиб, дилларни яйратади, – деди маданият бошқармасининг раҳбари.

Жануб маданияти кунлари ҚР Ма­да­ният ҳамда спорт вазирлиги тас­диқлаган жадвалга мувофиқ ўтказилади. Байрам концертида Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармониясининг “Сүгір” миллий асбоблар оркестри, “Тұмар” фольклор дастаси, “Қазына”,  “Тұмар” рақс жамоаларининг санъатини намойиш қилиши кутилмоқда. Шу­нингдек, вилоят опера ва балет театрининг симфоник оркестри, хор, яккахон хонандалари, балет труппаси, “Биг-бенд” эстрада жаз дасталари ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, ЭКСПО шаҳар­часининг амфитеатрида Жанубий Қозоғистон вилояти санъат устала­рининг гала-концерти уюштирилади.

Астанадаги “Қазанат” отчопарида барпо этиладиган этноовулда Жану­бий Қозоғистон вилоятидан талабга мувофиқ бир неча ўтов тикилади.

Вилоятимизда йил охирига­ча ЭКСПО-2017 халқаро ихтисос­лаш­тирилган кўргазмасига бағишланган 10185та тадбир ўтказилади. Шундан вилоят бошқармалари томонидан 1361та, туман-шаҳарлардан 8800га яқин байрам тадбирларини тақдим этиш режаланган.

 

 

М. УСМОНОВА., 2017-05-25, 11:39 604
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.